Полезное для бухгалтера в декабре:
2022 йил январь ойида кимларга имтиёзлар берилди (жадвал)
2022 йил январда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, фармацевтика корхоналари, озиқ-овқат маҳсулотларини, тикув ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқи берилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz барчасини битта жадвалга жамлади:
Т/р |
НҲҲ |
Имтиёз ёки преференциялар |
Амал қилиш муддати |
1 |
30.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-42-сон Фармон. |
Инвестиция ва бошқарув компаниялари учун 24.11.2018 йилдаги ПФ-5583-сон Фармоннинг 2-4-бандларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Мазкур имтиёз билан қуйидагилар ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинган :
|
2024 йил 1 январга қадар |
2 |
30.12.2021 йилдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарор. |
|
Муддатсиз |
3 |
13.01.2022 йилдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сон қарор.
|
Балиқ етиштирувчи хўжаликларга:
|
2025 йил 1 январга қадар |
4 |
15.01.2022 йилдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-52-сон Фармон. |
Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида қоплаб берилади.
Грант маблағлари белгиланган тартибда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга 3 йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади |
2023 йил 1 январга қадар |
5 |
17.01.2022 йилдаги “Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-24-сон қарор. |
Лимон етиштирадиган ташкилотларга давлат томонидан :
|
|
6 |
17.01.2022 йилдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 27-сон ВМҚ. |
“Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхона хўжаликларига :
|
Муддатсиз |
7 |
21.01.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармон. |
Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари: |
2025 йил 1 январга қадар |
Муддатсиз |
|||
8 |
21.01.2022 йилдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-53-сон Фармон |
|
2025 йил 1 январга қадар |
9 |
20.01.2022 йилдаги “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-37-сон қарор. |
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга :
|
Муддатсиз |
10 |
24.01.2022 йилдаги “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-100-сон қарор. |
ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликлари учун :
|
2024 йил 1 январга қадар |
11 |
27.01.2022 йилдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарор |
Қуйидаги соҳаларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланди :
Мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этса, қўлланилади |
2025 йил 1 январга қадар |
ПҚ-104-сон қарорга 1-иловада келтирилган туман ва шаҳарларда белгиланадиган туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:
|
|||
Қуйидагилар божхона божидан озод этилади:
|
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
- Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган;
- Ижтимоий солиқни тўлашда қандай имтиёзлар назарда тутилган;
- Фойда солиғи бўйича имтиёзлар ҳисоботда қандай акс эттирилади;
- Фойда солиғи бўйича ноль даражали ставка қандай қўлланилади ва у солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.