Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭСЛАТМА: ҚҚС гувоҳномаси ҳолатини қандай текшириш мумкин
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети ва ЭҲФ тизими ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатилган ёки тикланган пайтни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради.
Солиқ идораси эслатиб ўтади:
1. Гувоҳномангизнинг ҳолати қандай
– ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси ҳолатидаги ўзгаришлар тарихи my.soliq.uz даги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” саҳифасидаги жадвалнинг пастки қисмида акс эттирилади.
Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилганда, солиқ тўловчи шахсий кабинетига бу ҳақдаги хабарнома ва қарор автоматик тарзда юборилади.
2. Контрагентингизнинг ҳолати қандай
– Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматининг "ҚҚС тўловчиларни аниқлаш" саҳифасига контрагентингиз СТИРини киритинг ва “Излаш”га босинг.
Сўров натижаларига кўра, контрагент- ҚҚС тўловчи ҳақида умумий маълумот, жумладан Гувоҳнома берилган сана, рақами ва ҳолати акс эттирилади.
ҚҚС тўловчи ва унинг контрагентининг гувоҳномалари фаоллиги/нофаоллиги тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида ЭҲФда ҳам акс этади.
Манбага қаранг.