Полезное для бухгалтера в декабре:
Молия вазирлиги мол-мулк солиғи ҳисоб-китобининг янги тартибини тушунтирди
2022 йил январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби тартибига жиддий ўзгартиришлар киритилди :
1. Бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиш ҳуқуқи берилган.
2. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби фақат кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бино ва иншоотларга нисбатан қўлланилади.
3. Солиқ бўйича минимал қиймат қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- қурилиши тугалланмаган объектлар, темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар, қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчиларнинг кейинчалик сотиш учун мўлжалланган турар жой кўчмас мулк объектлари;
- солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайдиган кўчмас мулк;
- кадастрда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган (рўйхатдан ўтказилган) сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар), бошқа шунга ўхшаш объектлар.
4. Ўртача йиллик қолдиқ қиймати минимал қийматдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган солиқ базасидан паст бўлган бино ва иншоотлар учун солиқ базаси минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
5. Агар объектнинг 1 кв. метрининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчилар кўчмас мулк объектларини баҳолашни ўтказиш учун баҳоловчиларни жалб қилишга ҳақли. Агар баҳолаш натижалари 1 кв. метрнинг белгиланган минимал қийматидан кам бўлиб чиқса, солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида баҳоланган қийматни қўллашга ҳақли. Баҳолашни 2022 йил 1 октябрга қадар ўтказиш лозим.
6. 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари бундай баҳолашни ўтказиш мақсадларидан қатъи назар, 2022 йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади. Уларни солиқ органларига 2022 йил 1 апрелга қадар - 2022 йил учун мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома билан бирга тақдим этиш зарур. Бунда пеня ҳисобланмайди.
Ушбу ўзгартиришлар, турли вазиятларда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ҳисоб-китоби ва 2022 йил учун маълумотнома тақдим этиш тартиби ҳақида Молия вазирлигининг Ахборот хабарида батафсил ўқинг: