Полезное для бухгалтера в ноябре:
Нима учун харидорлар 2022 йил январда кешбэкни тўлиқ олишмади
ДСҚ soliq.uz мобиль иловасида онлайн-НКМ чеклари бўйича 1% кешбэкни тўлашга таъсир кўрсатадиган сабаблар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди. Сотувчида солиқ интизомининг бузилганлиги кешбэкни тўламаслик сабаби бўлиши мумкин.
Хусусан, 2022 йил январь учун:
Тўланмаган кешбэк суммаси, жами |
Сабаблар |
2,6 млрд сўм |
Сотувчи солиқ ҳисоботида чеклар бўйича маълумотларни тўлиқ акс эттирмаган |
1,4 млрд сўм |
Сотувчи солиқ ҳисоботини тақдим этмаган |
1,4 млрд сўм |
Сотувчида солиқлар бўйича қарз мавжуд |
ДСҚнинг маълум қилишича, кешбэкнинг ҳисобланган суммаси қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда реал вақт режимида тасдиқланади:
- солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тузатишдаги ҳар кунги ўзгартиришлар;
- тадбиркорлик субъектлари солиқ қарзининг камайиши.
Харидорлар “миграцияси”
Қизиқ тенденция пайдо бўлди: смартфонларида soliq.uz иловаси ўрнатилган харидорлар кешбэк олиш мумкин бўлган тўғри чек берадиган савдо шохобчаларини афзал кўра бошлашди.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади