Полезное для бухгалтера в декабре:
Уй-жой қуришда ҚҚС бўйича имтиёз амал қиладими
“Корхона иситиш қозонларини ишлаб чиқаради. Буюртмачилардан бири ПҚ-3587-сон ва ПҚ-2639-сон қарорларга асосан ҚҚС бўйича имтиёзга эга. Корхона унга товарни ҚҚСсиз реализация қилишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, у солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилган харид қилинадиган материаллар ва хизматлар бўйича “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:
– “Замонавий уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасидаги қарз битими доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) - лойиҳани амалга ошириш ва кафолат муддати даврида ҚҚСдан озод қилинади .
Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага ва уларни олиб киришга ҚҚС ва акциз солиғи солинмайди .
Лойиҳа Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланганлиги боис, ушбу лойиҳа доирасида товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинади.
Сиз томондан реализация қилинаётган товарлар ҚҚСдан озод қилинганлигини тасдиқлаш учун лойиҳа бўйича ижро этувчи орган ёки ташкилотлар-ижрочилардан қуйидагиларни сўраб олишни тавсия қиламиз:
- имтиёзни қўллаш тўғрисида хат-тасдиқнома;
- қарз битимининг нусхаси.
Шунингдек, қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ҳам 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида - қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарини реализация қилиш ва ташиш қисмида ҚҚСдан озод қилинган:
- "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ;
- "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ билан тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жойлар қуриш учун шартномалар тузган пудрат ташкилотлари .
2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади .
Шу боис, агар сиз 2020 йил 1 июлга қадар кўрсатилган ташкилотларга қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарини етказиб берган бўлсангиз, уларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган.
Корхона - қозонларни етказиб берувчи ҚҚС солинмайдиган айланма учун фойдаланилган харид қилинган материаллар ва хизматлар бўйича “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас ”.
Қўшимча равишда қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз:
- ҚҚС бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;
- Солиқ солинадиган ва озод қилинган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади.