Полезное для бухгалтера в декабре:
10 февраль
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил февраль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 417-м. 6-қ.);
- 2022 йил январь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292-293-м.);
- 2022 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади