Полезное для бухгалтера в декабре:
15 февраль
2021 йил учун:
- 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.);
- 2021 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ*, ** (СК 389-м. 1-қ. 2-б. СК 390-м. СК 407-м. 4-5-қ.);
- 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 447-м. 3-қ. СК 448-м. 5-қ СК 448-м. 7-қ.);
- 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ*, **** (СК 417-м. 2 ва 8-қ.);
- 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 10-қ.);
- 2021 йилнинг IV чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3 ва 4-қ.);
*Қуйидагилар бундан мустасно:
- йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.
**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган Ўзбекистон нерезидентлари бундан мустасно.
*** Қуйидагилар бундан мустасно:
- жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;
- солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
- солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари
****Солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган Ўзбекистон нерезидентлари бундан мустасно.
2022 йил учун:
- 2022 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б. СК 390-м. СК 407-м. 4-5-қ.);
- 2022 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.);
- 2022 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3–4-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади