10 январь

preview
  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиганлар томонидан 2022 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан  солиқ тўловчилар томонидан эса ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 6-қ.) (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади). 
  • 2021 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292-293-м.);
  • 2021 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.).
  • 2021 йил декабрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 2-илованинг 8-9-б.).

Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text180148_10_yanvar