Ҳисоб-китобда қайтариш чеки маълумотларини акс эттириш

preview

 

Эътибор беринг

Материалга ФМО тизимидаги сўнгги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилди.

Фискал маълумотлар оператори томонидан “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекни қайтариш” менюси ёрдамида қайтаришни расмийлаштириш имконини берадиган функционал қайта ишланмоқда. Сотиш чеки бириктирилмаган қайтариш чеклари солиқлар бўйича Ҳисоб-китобларда шунчаки ҳисобга олинмайди.

Ҳозирги вақтда хато тарзда шакллантирилган қайтариш чекини тезкор равишда сотиш чекига ўтказиш имконини берадиган функционал ишлаб чиқилмоқда. У ишга туширилгунча, манзилли ёрдамни [email protected] электрон почтасига қайтариш чекини сотиш чекига ўтказиш сўралган расмий хатни йўллаган ҳолда олиш мумкин. Хатда чек шакллантирилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг фискал модули рақамини ва чек рақамини кўрсатинг.

 

“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди.

Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди:

 

– Онлайн-НКМ тизими товарни қайтаришни икки усулда расмийлаштириш имконини беради:

1) my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетида - “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекни қайтариш” менюси функционали орқали қайтариш чекини сотиш чекига боғлаш йўли билан;

2) онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёрдамида -  қайтариш чекини шакллантиришда сотиш чекининг QR-кодини сканерлаш йўли билан.

Кўрсатиб ўтилган вазиятлар ечими сизнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиз созламасига боғлиқ.

Биринчи вариант - анча талабгир, сабаби олдинроқ жорий қилинган. Унинг ўзи - инжиқ, чунки қатор қоидаларга қатъий риоя қилинишини талаб қилади.

 

1-вариант: солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали

Касса аппарати ёки виртуал кассада кассир чекни уриб, унда тўлов тури сифатида “қайтариш”ни кўрсатгандан сўнг, ушбу чекни сотиш чекига боғлаш зарур. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Чекни қайтариш” менюсини очинг, шакллантирилган қайтариш чекини танланг ва очилган шаклга сотиш чеки рақамини ёзинг.

Ушбу усул ишлаши  учун:

  • барчасини қайтариш чеки урилган ойдан кейинги ойнинг 10 кунигача амалга оширишга улгуриш зарур;
  • сотиш чеки урилган худди шу онлайн-НКМда (виртуал кассада) қайтариш чекини уриш зарур. Акс ҳолда - фискал маълумотлар операторига ёрдам юзасидан мурожаат қилишга тўғри келади.

Ушбу қоидаларга риоя қилиш солиқ бўйича Ҳисоб-китобда қайтариш чеки фискал маълумотларининг тўғри акс эттирилишини таъминлайди. Яъни реализация қилиш суммаси қайтариш чегирилган ҳолда акс эттирилади.

 

Вазият

Ҳисоботда қандай тузатилади

1. Тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босдингиз

Бундай чекни шундайлигича қолдиринг. ДСҚ бундай чекларга тузатиш киритиш имконини берадиган функционални жорий этиш устида ишламоқда

2. Қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича маълумотлар солиқ бўйича ҳисоботда хато тарзда ҳисобга олинган

Қайтариш чеки урилган ойдан кейинги ойнинг 10 кунигача уни юқорида баён этилган схема бўйича сотиш чекига боғланг

 

2-вариант: онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали

Хатони тузатишнинг ушбу усули - анча содда ва яқиндан бошлаб жорий қилиш бошланди. Сотувчи (кассир) онлайн-НКМ ёки виртуал касса сўровига қайтариш чекини шакллантиришда сотиш чекининг QR-кодини ўқиши лозим.

Айрим касса техникаси ишлаб чиқарувчилар ҳам унинг функционалига клавиатура ёрдамида сотиш чеки реквизитларини қайтариш чекига киритиш имкониятини назарда тутишмоқда. Ушбу усулнинг асосий афзаллиги - қайтариш чекини ургандан сўнг ҳеч нарса қилиш керакмас, шу жумладан - солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ҳам.

Ушбу усулнинг яна бир афзаллиги бор: қайси касса ёрдамида чек урилиши муҳим эмас. Асосийси, иккала касса битта савдо шохобчасига рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак (битта СТИР). 

Тадбиркорлик субъектлари ТХКМ онлайн-НКМни қайта созлашга тайёрлигига қараб, ўзларида янги функционални жорий қилишлари мумкин бўлади. Шу боис вақти-вақти билан ТХКМдан буни қачон амалга ошириш мумкинлигини сўранг.

 

Эслатиб ўтамиз: қуйидаги қоидалар ўзгаришсиз қолади:

  • товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади ;
  • товарни қайтариш чекини уриш пайтида кассада сиз пулни қайтарадиган шаклда - нақд ёки картага ўтказиладиган қайтариш суммасига тенг ёки бу суммадан ошадиган сумма бўлиши керак – (жорий Z-ҳисобот доирасида ҳисоб-китоб).

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text180350_hisob-kitobda_qaytarish_cheki_malumotlarini_aks_ettirish