Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ тўловчилар янги регламентлар бўйича рўйхатдан ўтказилади
Солиқ тўловчиларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди :
- Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 1-илова);
- Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 2-илова);
- Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган ҳамда жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 3-илова);
- Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 4-илова);
- Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 5-илова);
- Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 6-илова).
Молия вазирлиги ижара шартномасини ҳисобга қўйиш қисмидаги ўзгаришларни таъкидлаган ҳолда, янги тартиб қуйидагиларни ўз ичига олишини маълум қилди:
1) ижара ва текин фойдаланиш шартномалари учун умумий тартиб;
2) шартномаларни фақат электрон шаклда ҳисобга қўйиш;
3) қатъий белгиланган муддатлар (ижарага берувчи шартнома тузилган кундан эътиборан уни 3 кун ичида ҳисобга қўйиши, ижарага олувчи эса 5 кун ичида тасдиқлаши лозим);
4) иккиламчи ижара (субижара) шартномаларини ҳисобга қўйиш;
5) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда уни ҳисобдан чиқаришнинг шарти – ижарага берувчи солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилиши лозим.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
- Ижарага олувчи томонидан ижарани ҳисобга қўйишнинг қандай асосий қоидалари қўлланилади;
- Қачон Россия компаниясининг доимий муассасаси вужудга келади;
- Корхона манзили ўзгарганда бухгалтер нималарга эътибор қаратиши лозим;
- Шартнома тузиш чоғида Ўзбекистон компаниясидан қандай ҳужжатлар сўраб олиниши керак.