Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ҳамкор корхонага ваучерни ҳадя қилишнинг солиқ оқибатлари
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади.
1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди?
2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими?
3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
– Энг аввало СКда совға сертификатларини (ваучерларни) бериш ҳақида нима дейилганини эслаб ўтамиз:
- ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш ҚҚС солиқ мақсадларида мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади ;
- товарларни (хизматларни) олишга бўлган ҳуқуқни берувчи ваучерни реализация қилиш чоғида ваучернинг солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати солиқ базаси бўлади ;
- товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш деб эътироф этилади .
Солиқ кодексида ваучер ёки совға сертификати тушунчаси мавжуд эмас. СКнинг 248 ва 463-моддаларидан келиб чиқиб, ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ солиш мақсадларида ваучер деганда товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификат (ҳужжат) тушунилади.
ҚҚС
Савол шартларига кўра, қурувчи ваучерни бериш пайтида ваучерда кўрсатилган товарларга (маиший техникага) эга бўлмайди. Шунга қарамай, СКнинг 248-моддасида белгиланишича: ваучернинг солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси бўлади. Яъни қурувчи совға сертификатини (ваучерни) бериш пайтида товар сифатида “Совға картаси, ваучер”ни кўрсатган ҳолда ЭҲФ тақдим этиши шарт.
Масалан, қурувчи 1 млн сўмга ваучер беради. ЭҲФда жисмоний шахс номига у қуйидагиларни кўрсатади: етказиб бериш қиймати 869 565,22 сўм (1 000 000 : 1,15 ), ҚҚС = 130 434,78 сўм, етказиб бериш қиймати ҚҚС билан = 1 000 000 сўм.
Ваучерни олувчи маиший техникани харид қилгандан сўнг, қурувчи тегишли МХИК 09800001005000000 “Совға картаси, ваучер”ни танлаган ҳолда, ҳамкордан унга ЭҲФ олади. Ҳақиқатда товарлар олинмаган, шу боис қурувчи ишончнома ёзмайди ва товарларни 2910 “Омбордаги товарлар” бухгалтерия счётига кирим қилмайди. Техника қийматининг суммасини бир йўла 9410 “Сотиш харажатлари” бухгалтерия счётига ҳисобдан чиқариш мумкин. Тегишинча, ҚҚС ҳисобга олишга қабул қилинади.
Фойда солиғи
Жами даромадга киритиладиган даромадлар рўйхатида бепул берилган ваучерлар алоҳида кўрсатилмаган (айланмадан олинадиган солиқдан фарқли ўлароқ). Бироқ уларни даромадлар таркибига - бошқа даромадлар моддаси бўйича киритиш зарур.
Бу ҳолда ҚҚС бўйича тушум ва фойда солиғи бўйича тушум мос келади. Бироқ бу солиқ солинадиган даромаднинг ошишига олиб келмайди, сабаби даромад харажатга тенгдир.
ЖШДС
Қуйидагиларга солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:
- солиқ тўловчининг мижозларнинг товарлар ва хизматларни сотиб олиш фаоллигини оширишга қаратилган ва бонуслар (баллар, мижозни ушбу ташкилотлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиш фаоллигини белгиловчи бошқа бирликлар) ҳисобланишини назарда тутувчи дастурларда иштироки натижасида ушбу дастурда белгиланган асослар бўйича олинган пул ва натура шаклидаги даромадлари .
Бироқ иштироки натижасида олинган даромадлар солиқ тўловчининг солиқ солинадиган жами даромадига қуйидаги ҳолларда қўшилиши керак, агар:
- унинг дастурларда иштироки очиқ оферта шартларисиз амалга оширилса;
ёки
- солиқ тўловчи уларда акцепт муддати 30 кундан кам ва (ёки) уларда оммавий офертани муддатидан олдин чақириб олиш имконияти назарда тутилган шартлар асосидаги очиқ офертага қўшилса;
Шу тариқа қурувчи дастурга қўшилиш шартлари ва акцепт (товарни олиш) муддати 30 кундан кўп бўлган очиқ офертани эълон қилган бўлса, жисмоний шахс - ваучерни олувчида даромад юзага келмайди. Тегишинча, унга ЖШДС солиш керак эмас.
Қурувчининг бухгалтерия ўтказмалари:
Т/р |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма (шартли равишда) |
|
Дебет |
Кредит |
|||
1 |
Матбаа компанияси умумий суммаси 50 минг сўм бўлган 10 та ваучер бланкаларини тайёрлашга ЭҲФ тақдим этди |
1090 “Бошқа материаллар” |
6010 “Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар” |
43 478,26 |
ҚҚС ажратилди, матбаа компанияси ЭҲФга асосан |
4410 “Солиқлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС) ” |
6 521,74 |
||
2 |
Квартира харидорига совға тариқасида берилган ваучерга ЭҲФ тақдим этилди |
4010 “Харидорлар билан ҳисоб-китоблар” |
9020 “Товарларни сотишдан даромадлар» |
869 565,22 |
Реализацияга ҚҚС ҳисобланди |
6410 “Бюджет билан ҳисоб-китоблар (ҚҚС) ” |
130 434,78 |
||
3 |
Ваучер бланкаси ҳисобдан чиқарилди |
9410 “Сотиш харажатлари» |
1090 “Бошқа материаллар” |
4 347,83 |
4 |
Ваучер совға тариқасида олинганлиги боис, унинг қиймати реализация қилиш харажатларига киритилади |
9410 “Сотиш харажатлари» |
4010 “Харидорлар билан ҳисоб-китоблар” |
1 000 000 |
5 |
Ҳамкордан ваучерлар учун товарларни сотиш ЭҲФ олинди |
9410 “Сотиш харажатлари» |
6010 “Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар” |
869 565,22 |
Ҳамкорнинг ЭҲФга асосан ҚҚС ажратилди |
4410 “Солиқлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС) ” |
130 434,78 |
- Товарлар ва хизматларни реализация қилишда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқилади;
- Текин беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқилади;
- Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадни акс эттириш тартиби;
- Жисмоний шахснинг жами даромадга киритилмайдиган даромадлари.