Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Корхона ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ТМБни импорт қилади. Ушбу ТМБга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши санасини қандай тўғри аниқлаш ва уларни қайси сана билан кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди:
– ТМЗни товарнинг кузатув ҳужжатлари (инвойс, ҳисобварақ-фактура ва ҳ.к.) ёки БЮД асосида мулк ҳуқуқининг ўтиши санасида ҳисобга қабул қилинг.
Одатда мулк ҳуқуқи харидорга у ҳақиқатда товарни олишидан аввал ўтади. Бундай ҳолларда ҳисобда товар икки босқичда кирим қилинади:
1) омборга келиб тушмаган товарлар - “Йўлдаги товарлар” счётига;
2) улар келиб тушганда - “Омбордаги товарлар” счётига.
Шу боис, агар шартномада мулк ҳуқуқининг ўтиши пайти белгиланмаган бўлса, харидорда у мол-мулкни топшириш пайтида юзага келади ФК 185-м.. Товарни топшириш ҳолати инвойс (ҳисобварақ-фактура) ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжати билан тасдиқланади.
Агар шартномада товарни топшириш санаси ва асоси (ҳужжати) тўғрисидаги махсус шартлар бўлмаса, уни БЮД санасида кирим қилинг.
Етказиб берувчининг омборидан жўнатиш санаси - 7 апрель мулк ҳуқуқининг ўтиши ва харидорда ҳисобга қабул қилиш санаси бўлади.
Мулк ҳуқуқининг ўтиши ва ҳисобга қабул қилиш санаси етказиб берувчи томонидан тақдим этилган товарнинг кузатув ҳужжатлари асосида аниқланади - 11 апрель.
Шартнома шартлари бўйича мулк ҳуқуқининг ўтиши ва харидорда ҳисобга қабул қилиш санаси - 13 апрель.
Харидор товарни 4 апрель куни 70-“Вақтинча сақлаш” режимида, 8 апрель куни эса - 40-«Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида расмийлаштирди.
Контрактда товарни топшириш санаси белгиланмаганлиги боис, харидор товарни биринчи БЮД ИМ 70 расмийлаштирилган санада ҳисобга қабул қилади.
Агар сиз - ҚҚС тўловчи бўлсангиз, ТМЗни харид қилишда сиз тўланган “божхона” ҚҚСни ҳисобга олишга қабул қилишнинг барча шартлари бажарилган тақдирда ҳисобга олишингиз мумкин СК 266-м..
Агар сиз - ҚҚС тўловчиси бўлмасангиз, божхона тўловлари таркибида тўланган солиқ суммасини сотиб олинган мол-мулк таннархига киритинг.
Мавзуга доир батафсил тушунтиришларни тавсия қиламиз:
- Қандай активлар товар-моддий захираларига киритилади;
- Товар-моддий захиралар кирими қандай ҳисобга олинади;
- ТМЗни сотиб олишда таннархни қандай аниқлаш керак;
- Товарлар импортида ҚҚС.