1 июлдан бошлаб 6 та лицензияни олиш соддалаштирилади

preview

2022 йил 21 апрелда “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон Фармон кучга кирди. Ҳужжат 6 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишга қўйилган айрим талабларни бекор қилади : 

 

1. Тиббий фаолият учун лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект мобиль иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация кўрсатган тақдирда, бинолар, хоналар ва инвентарга эгалик қилиши ёки қонун асосида фойдаланиши шарт эмас.

2. Фармацевтика фаолияти учун лицензия (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш йўналишида) олиш учун дори воситаларини харидорларга етказиб бериш ва телефон орқали маслаҳат бериш билан банд бўлган ходимларнинг фармацевтик маълумотга эгалигини тасдиқлаш талаб қилинмайди.

3. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензия олиш учун бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва инвентарга эгалик қилиниши ёки қонун асосида фойдаланилиши, шунингдек хориждан келган буюртмалар бўйича миллий стандарт ва талабларга риоя этилиши шарт эмас.

4. Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасини турғун шохобчага эга бўлмаган ҳамда нақд пул тушуми инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлмаган ҳолда олиш мумкин.

5. Агар норезидент хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда фаолият кўрсатаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш шарт эмас.

6. Агар тадбиркорлик субъекти заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар сотиладиган онлайн-дўкон шаклида фаолият кўрсатса, заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома беришда мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга эга бўлиш шарт эмас.

Фармонга 4-иловада эса 2022 йил 1 июндан уларни ЯИДХП орқали олишда ЭРИ калити талаб қилинмайдиган 38 та давлат хизмати келтирилган.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text180784_1_iyuldan_boshlab_6_ta_licenziyani_olish_soddalashtiriladi