Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭҲФда қатъий белгиланган ўлчов бирликлари билан қандай ишлаш лозим
Тадбиркорлар томонидан кўпинча ЭҲФда нотўғри ўлчов бирликларидан фойдаланилган маҳсулотларга ДСҚ қатъий белгиланган ўлчов бирликларини ўрнатмоқда. Биринчи бўлиб бундай ўлчов бирликлари буғдой, арпа, пахта чигити, маккажўхори ва пахта линтига белгиланди.
Buxgalter.uz товар қадоқланган кўринишда реализация қилинганда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.
Қатъий белгиланган ўлчов бирликлари товарнинг ИФУТига бириктирилган бўлади. Сиз ИФУТни кўрсатганингиздан кейин тизим ушбу товарга бириктирилган ўлчов бирликларини танлашни таклиф этади.
Масалан, пахта чигитига ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак. 01207001002000000 ИФУТни кўрсатамиз, очиладиган иловадаги «Ўлчов бирликлари» устунида фақат «килограмм» ёки «тонна»ни танлашимиз мумкин.
Белгиланган ўлчов бирликлари:
Маҳсулот |
ИФУТ |
Ўлчов бирлиги |
Буғдой |
01001001001000000 |
Килограмм, тонна |
Арпа |
01003001001000000 |
Килограмм, тонна |
Пахта чигити |
01207001002000000 |
Килограмм, тонна |
Маккажўхори сўтаси |
01005001001000000 |
Килограмм, тонна, центнер, грамм |
Пахта линти |
01404001002000000 |
Килограмм, тонна |
Товар ташқи ўрамда реализация қилинганда
Сизнинг товарингиз қадоқланган бўлса, tasnif.soliq.uz даги «Ўрамни шакллантириш» функционалидан фойдаланинг. Сўнгра ўлчов бирлиги сифатида тегишли тарани кўрсатишингиз мумкин.
Масалан, сизда қопларга қадоқланган буғдой бўлиши мумкин. Ҳар бир қопдаги товар оғирлиги – 50 кг. Сиз tasnif.soliq.uz да ушбу оғирликни кўрсатган ҳолда «қоп» деб номланган ташқи қадоқни шакллантирасиз. Ҳисобварақ-фактурани шакллантиришда нафақат «килограмм» ёки «тонна»ни, балки «қоп»ни ҳам танлашингиз мумкин бўлади. Тизим маълумотларга ишлов бераётганда сизда 1 та қопда 50 кг хабарини қабул қилади ва барчасини автоматик тарзда қатъий белгиланган ўлчов бирлигига ўтказади.
Шунингдек ДСҚда бошқа товарлар бўйича ўлчов бирликларини таҳлил қилиш давом этаётганлиги маълум қилинди. Солиқ тўловчилар тўғри ўлчов бирликларидан фойдаланиш бўйича манзилли ёрдам олишлари мумкинлиги айтилди.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади