Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
USB-токенга ёзилган электрон рақамли имзога ўтиш зарурми
ДБҚ сайтида ТИФ иштирокчиси шахсий кабинетига ва my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш чоғида идентификация тизими USB-токенга ёзилган ЭРИсидан фойдаланишни таклиф қилади. Ушбу технология “анча хавфсиз” технология сифатида таклиф қилинади. Ҳақиқатан шундайми, одатий “флешкадаги ЭРИси”дан воз кечиш зарурми?
2022 йил январь ойидан бошлаб “Yangi texnologiyalar” ИАМ янги технологияни жорий этмоқда: электрон рақамли имзо махсус қурилма - USB-токенга ёзилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Замира УСМАНОВА флешкадаги ЭРИси USB-токендагидан нима билан фарқ қилишини тушунтириб берди:
Флешкадаги ёки бошқа электрон ташувчидаги ЭРИси |
USB-токендаги ЭРИси |
ЭРИси сертификатини e-imzо да масофадан туриб олиш мумкин |
Сертификат фақат Давлат хизматлари марказига шахсан бориб олинади |
Сертификат ҳар қандай электрон ахборот ташувчига ёзилади |
Сертификат USB-токенга ёзилади |
Сертификатдан чекланмаган миқдорда нусха олиш, чекланмаган миқдордаги компьютерлар ва электрон ахборот ташувчиларда сақлаш мумкин |
ЭРИси сертификати ҳар доим фақат ёзилган USB-токенда сақланиб қолади. Ундан нусха олиш ва қаергадир қайта ёзишнинг имкони йўқ |
ЭРИси билан иккита усул ёрдамида ишлаш мумкин: 1) электрон ташувчини компьютерга улаган ҳолда; 2) сертификат ва калитни компьютернинг хотирасига - “DKEYS” жилдига ёзиб олган ҳолда |
ЭРИси билан фақат битта усул ёрдамида ишлаш мумкин: 1) USB-токенни компьютерга улаган ҳолда (USB-порт орқали) |
USB-токенда ЭРИсидан фойдаланиш учун компьютерга E-IMZO-v4.15 модулини ўрнатиш зарур (e-imzo.uz сайтидан юклаб олинади).
Қолган барчаси бир хилда тузилган ва бир хил ишлайди.
Нима учун ўтиш керак
ЭРИси одатдаги технологиясининг энг асосий камчилиги рақамли имзо учинчи шахсларнинг қўлига осон ўтиб қолиши мумкинлигидан иборат. Бу эса қоидага кўра, ЭРИси ёпиқ калити эгасининг ишонувчанлиги туфайли содир бўлади. У ўзининг ЭРИсини ходимларга хизмат вазифаларини бажариш учун ишониб топширади, ёпиқ калит ва сертификат бунда чекланмаган миқдордаги электрон ахборот ташувчиларга ёзиб олинади. Кейин ҳаммаси қўлига ЭРИси тушган ҳар бир шахснинг яхши (ёки унча яхши бўлмаган) ниятига боғлиқ бўлади.
USB-токендаги ЭРИси - ишончлироқ. Ундан фойдаланиш учун қўлингизда USB-токеннинг ўзи бўлиши керак. У эса битта ва фақат сизда - ЭРИсининг эгасида бўлади.
Назарий жиҳатдан олганда, сиз USB-токенни топширишингиз мумкин. Бироқ, одатдаги технологиядан фарқли ўлароқ, сиз қуйидаги иккита нарсани биласиз:
- айни пайтда ЭРИсидан аниқ ким фойдаланаётганини;
- токенни қайтариб олгандан кейин ундан фақат сиз фойдаланишингиз мумкин.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 5 йилдан буён USB-токендаги ЭРИсидан ахборотнинг юқори даражада ҳимояланганлиги ва унинг сақланиши учун жавобгарлик талаб қилинадиган давлат ҳокимияти органлари, банк тизими, судлар ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот тизимлари фойдаланиб келмоқда.
Амалиётда юзага келиши мумкин бўлган масалалар:
1. Юридик шахснинг ЭРИси билан бир неча нафар ходим ишлайди. Ҳар бирига янги ЭРИси олиш зарурми?
– Юридик шахснинг ЭРИсини ишлаш учун зарур бўлган ҳар бир ходимнинг номига олиш мумкин.
Салбий жиҳати: қўшимча харажатлар. Ижобий жиҳати: ЭРИсидан ёмон ниятда фойдаланиш хавфи камаяди.
2. Нима учун ҳозир USB-токенни харид қилиш қийин?
– Тадбиркорлар бу масалада мураккабликлардан шикоят қилишмоқда (топиш қийин, токенлар фақат нақд пулга сотилади ва ҳоказо).
Зарур конфигурациядаги ва “Yangi texnologiyalar” ИАМ ЭРИси сертификати учун апплет ёзилган USB-токенлар - бу Ўзбекистон бозори учун янги товар. Офис техникаси, канцелярия товарлари ва ҳоказо сотиладиган ҳар қандай дўконда ҳам уни сотиб олишнинг имконияти йўқ. Вақт ўтиши билан вазият барқарорлашади.
Олег ГАЕВОЙ