Тўланган “таътил пули”нинг ишланмаган қисмини ундириш мумкинми

preview

Ходимга 6 ой ўтгач таътил беришди ва иш йили учун таътил пули тўлашди. Таътилдан сўнг ходим ишдан бўшаб кетди. Ундан тўланган таътил пулининг ишланмаган қисмини ундириш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: 

 

– Агар ходим ўз хоҳишига кўра унинг ҳисобидан йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилган иш йили тугамасдан туриб ишдан бўшаса, иш берувчи унинг иш ҳақидан таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун суммани ушлаб қолишга ҳақли. Бунинг учун ходимнинг  розилиги талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз

Таътил пули меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш йили учун ҳисобланади .

Масалан, ходим ишга 2020 йил 10 сентябрда қабул қилинган. Унга таътил пули қуйидаги даврлар учун ҳисобланади: 2020 йил сентябрь – 2021 йил сентябрь, 2021 йил сентябрь – 2022 йил сентябрь ва ҳоказо.

Агар ходимга ҳисобланган иш ҳақи қарзни сўндириш учун етарли бўлмаса, унга ортиқча олинган суммани ихтиёрий равишда қоплашни таклиф қилинг.

Рад этган тақдирда иш берувчи қарзни кечиб юбориши ёки уни суд тартибида ундириши мумкин.

Эътибор беринг

Ходимга меҳнат дафтарчасини бермасдан, ишдан бўшатишни расмийлаштиришни кечиктирган ҳолда ва ҳоказо тарзда уни пулларни ташкилот кассасига тўлашга мажбур қилиш мумкин эмас .

Меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун иш берувчи меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этиш билан еткзилган зарарни ходимга қоплаши шарт .

Мисол
Таътилнинг ишланмаган кунлари ҳисоб-китоби
Ходим 01.01.2022 йилдан 31.12.2022 йилга қадар иш даври учун - 2022 йил 3 февралдан 2 мартга қадар меҳнат таътилидан (24 иш куни) фойдаланди. 

2022 йил 3 мартдан 02 июнга қадар 3 ойга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил расмийлаштирилган. 03 июндан 20 июнга қадар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган. 2022 йил 21 июнда ишга чиқди ва 2022 йил 2 июлдан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди.

 

Ҳисоб-китоб:

Қуйидаги даврлар учун ортиқча тўланган “таътил пули”ни ушлаб қоламиз :

1) 16.03.2022 йилдан 02.06.2022 йилга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътилда бўлган  давр учун - 6 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан, 2 ой ва 18 кун кун 3 ойгача яхлитланади):

  • 24 кун таътил : 12 ой х 3 ой таътил = 6 кун;

2) ишдан бўшатилгандан кейин, 05.07.2022 йилдан 31.12.2022 йилга қадар тўланган меҳнат таътили берилган иш йилининг қолдиғи  - 12 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан, 5 ой ва 27 кун 6 ойгача яхлитланади):

  • 24 кун таътил : 12 ой х  ишдан бўшатилгандан кейин 6 ой = 12 кун.

Ҳаммаси бўлиб: таътилнинг фойдаланилган, бироқ ишланмаган 18 иш кунини (6 + 12) ушлаб қоламиз.

 

Осонроқ ҳисоб-китоб вариантини “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕСнинг қуйидаги материалида қаранг:

Ишдан бўшаётган ходим билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилгандан кейин ортиқча тўланган таътил пулини ҳисоблашни “манфий билан” акс эттиринг:

  • Харажатларни ҳисобга олувчи счёт дебети;
  • 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” кредити;

Агар 6710 счёти бўйича салбий сальдо ҳосил бўлса, ортиқча тўланган таътил пулини ишдан бўшатилаётган ходимнинг қарзига ўтказинг:

  • 4790” Ходимларнинг бошқа қарзлари” дебети;
  • 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” кредити.

Ходим томонидан қарзнинг сўндирилишини бундай тарзда акс эттиринг:

  • 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” дебети (5530 “Бошқа махсус счётлар”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”;
  • 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” кредити.

 

Қачон ишланмаган “таътил пули”ни ундириб бўлмайди 

Агар меҳнат шартномаси қуйидаги асослардан бири бўйича бекор қилинса, иш берувчи таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун “таътил пули”ни ундириб олиши мумкин эмас :

  • ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги ;
  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги ;
  • малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши ;
  • ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши ;
  • шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланиши ;
  • ўқишга кириши ёки пенсияга чиқиши.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /ru/publish/doc/text182588_tulangan_tatil_pulining_ishlanmagan_qismini_undirish_mumkinmi