Солиқ ҳисоботида ҚҚС қайтарилишини акс эттириш зарурми

preview

“Корхонанинг банкдаги ҳисобварағига бюджетдан ҚҚСни қайтариш учун берилган аризага асосан пул маблағлари келиб тушди. Бу қандай бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади? Солиқнинг қайтарилган суммаси қандай солиқ ҳисоботларида акс эттирилади? 

Саволга “Жавоб берамиз!” маълумот хизмати экспертлари жавоб беришди:

 

– ҚҚС солинадиган айланма учун фойдаланиладиган товарлар (хизматлар)ни харид қилган ҳолда корхона кирувчи ҚҚСни 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида акс эттиради.

Агар СКнинг 272-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси салбий бўлса, солиқ тўловчи СКнинг 274-моддасида белгиланган тартибда унинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга .

Сизнинг ҚҚСни қайтариш учун аризангизга асосан пуллар банкдаги ҳисобвараққа келиб тушганда сиз қуйидаги ўтказмани амалга оширасиз:

  • Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”;
  • Кт 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”.

Қайтарилган солиқ суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Эътибор беринг

“Жавоб берамиз!” маълумот хизмати – бу “Норма” экспертлари ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича жавобларини олишнинг ажойиб имконияти.

Сиз ҳавола бўйича ўз саволларингизни беришингиз мумкин. Шарти - сиз “Норма” ахборот маҳсулотларидан бирининг (“Солиқ ва божхона хабарлари”, “Норма маслаҳатчи” газеталари, Buxgalter Pro, “Norma. Қонунчилик”, “Norma. Амалий бухгалтерия” ва бошқалар) фойдаланувчиси (обуначиси) бўлишингиз керак.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text182650_soliq_hisobotida_qqs_qaytarilishini_aks_ettirish_zarurmi