Консуллик орқали электрон рақамли имзони қандай олиш мумкин

preview

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Buxgalter.uz мазкур тартиб-таомил қандай ишлашини аниқлаштирди.

 

Ўзбекистон фуқаролари, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИ калити сертификатини олиш юзасидан Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари ва  «Yangi texnologiyalar» ИАМ ЭРИ электрон калитларини рўйхатдан ўтказиш марказидан ЭРИ калитлари сертификатларини олишлари мумкин.

Бундай ЭРИ Ўзбекистон ҳукумати давлат органларининг хизматларидан, жумладан my.gov.uz портали орқали фойдаланиш имкониятини беради.

 

Хорижда ЭРИ олиш учун

Консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилинг:

a) шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (консуллик муассасаси ходими томонидан текширилади ва талабгорга қайтариб берилади);

b) жисмоний шахслар учун – Ўзбекистонда олинган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР). ЖШШИРни Ўзбекистон ваколатхонаси орқали ишончнома бўйича олиш мумкин;

c) юридик шахслар учун – солиқ тўловчининг тўлиқ номи ва СТИРи қайд этилган нотариал тасдиқланган юридик шахс хати;

d) консуллик йиғими тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Қарор 1 иш куни мобайнида қабул қилинади, шу куннинг ўзидаёқ ариза берувчи ЭРИни олади. ЭРИ бериш рад этилган ҳолларда, рад этиш сабаблари бартараф этилганидан кейин талабгор ариза билан қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2022 йилдан кучга кирди.

Лола АБДУАЗИМОВА,

Олег ГАЕВОЙ.

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text183443_konsullik_orqali_elektron_raqamli_imzoni_qanday_olish_mumkin