Полезное для бухгалтера в ноябре:
Турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКи ўзгарди
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак?
Деталлаштирилган МХИКни турар жой ва нотурар жойларни реализация қилишда акс эттириш зарур, айнан:
Бино тури |
МХИКни танлашда нимага эътибор бериш керак |
Кўп қаватли уйлардаги квартиралар |
Қурилиш материали (бетон, монолит, ғишт), хоналар сони ҳамда квартиранинг ҳолати |
Нотурар жойлар |
Фойдаланиш мақсади (мактаб, боғча, поликлиника ва ҳоказо) |
Янги МХИКлар рўйхатини бу ерда юклаб олиш мумкин.
Янги идентификация кодларини қўллаш учун уларни tasnif.soliq.uz сайтида танланганлар рўйхатига киритинг. Шундан кейин улардан қатъий белгиланган ўлчов бирликлари (кв. метр) билан бирга ЭҲФни расмийлаштиришда танлаш учун фойдаланиш имконияти бўлади.
Эслатиб ўтамиз: илгари онлайн-НКМдан фойдаланувчи солиқ тўловчиларга қулай бўлиши учун солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида “Хато МХИК мавжуд чеклар” ҳаволаси пайдо бўлганди. Унда тузатиш киритиш лозим бўлган МХИК кўрсатилмаган ёки нотўғри кодлар кўрсатилган чеклар акс эттирилади. Кейинчалик бундай хатолар билан чекларни шакллантиришни истисно қилиш учун онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг хотирасига товарлар (хизматлар)нинг янгиланган МХИКларини киритинг.
Таҳририятдан:
Солиқ тўловчиларда янги МХИКлар билан муаммолар юзага келиши мумкин, чунки уларни жорий этиш ҳақидаги хабар бугунги кунда фақат Soliq xizmati xabarlari – Rasmiy kanal телеграм каналида эълон қилинган. Бунда ушбу хабар илгари бошқа товар гуруҳлари бўйича МХИК ўзгариши тўғрисидаги барча янгиликлар эълон қилинган tasnif.soliq.uz сайтида мавжуд эмас.
МХИК каталоги ўзгариши тўғрисидаги барча янгиликлар tasnif.soliq.uz да эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади, сабаби солиқ тўловчилар керакли МХИКни танлашда айнан улар билан ишлашади.
Шунингдек, олдинги ахборот хабарларидан фарқли ўлароқ, турар жой ва нотурар жойлар МХИКлари тўғрисидаги ахборотда - ушбу ўзгартиришлар қайси вақтдан эътиборан жорий этилганлиги ҳақида аниқ сана қўйилмаган. Бу регулятор билан МХИКни қўллашнинг тўғрилиги юзасидан низолашишга олиб келиши мумкин.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади