Грант ҳисобидан олинган иш ҳақига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими?

preview

“Институт Кореянинг илмий-тадқиқот институти билан қўшма илмий грантни бажаришга доир шартнома тузди. Бунда халқаро ва чет эл ташкилотлари ва фондлари ҳамда илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан олиб келинадиган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича имтиёзларни қўллаш юзасидан хулоса олди. 

Институт муайян ходимларга грант маблағларидан иш ҳақи тўлади. Халқаро грантни амалга оширишда қандай солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади: ЖШДС, ижтимоий солиқ, божхона божи?”. 

Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Солиқ солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда бериладиган қуйидаги мол-мулк грант деб эътироф этилади:

     1) давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ёки чет эл ҳукумат ташкилотлари ёхуд ноҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига берилган мол-мулк;

     2) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига берилган мол-мулк .

 

Божхона тўловлари

Давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда - бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар ҚҚС солишдан озод этилади .

 

ЖШДС

ННТдан, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида солиқ тўловчи грант берувчидан бевосита олган грантнинг суммасига ЖШДС солинмайди . 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ солинади . Жисмоний шахс томонидан грант берувчидан олинган грантларнинг, шу жумладан чет давлатлар грантларининг суммалари иш ҳақи ҳисобланмайди. Улар жисмоний шахснинг бошқа даромадларига киради .

Агар институт ходимлари грант берувчидан шахсан грант маблағларини олишганда, ушбу суммалардан ижтимоий солиқ тўланмаган бўларди. Бироқ сизнинг ходимларингиз грант маблағларидан иш ҳақи олишса-да, грант берувчидан олишмайди. Бинобарин, кўрсатилган солиқларни – ЖШДС ва ижтимоий солиқни институт уларнинг иш ҳақидан ҳисоблаши ва бюджетга тўлаши шарт.

Эътибор беринг
СК талаблари бажарилиши шарти билан олинган грантлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинадиган даромад сифатида ҳисобга олинмайди .

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text183861_grant_hisobidan_olingan_ish_haqiga_jshds_va_ijtimoiy_soliq_solinadimi