Полезное для бухгалтера в декабре:
Жисмоний шахсларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтариб берилади
Ўзбекистоннинг саёҳат қилувчи фуқаролари "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Қайтариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 484-сон қарорида батафсил келтирилган.
Маблағлар махсус электрон платформа ва унинг мобиль иловаси орқали қайтарилади. Уни созлаш 2022 йил 1 октябргача якунланади.
Транспорт вазирлиги платформани ўзининг "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизими, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways”, бошқа лицензияланган йўловчи ташувчиларнинг электрон чипталарни харид қилиш порталлари билан интеграция қилади.
Шунингдек, у ДСҚнинг SoliqUz мобиль иловаси билан интеграция қилинади. Бу харажатларнинг ҳақиқийлигини текшириш, чекларнинг матрицали штрих-кодларини (QR-кодларини) сканерлаш, саёҳатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳоказо имкониятни беради.
Агар фуқаро:
- авиа, темирйўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланган бўлса;
- жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар ва ҳоказо) хизматларидан фойдаланган бўлса;
- музей ва бошқа маданият объектларига ташриф буюрган ва улар учун ҳақ тўлаган бўлса, саёҳат харажатлари қайтарилади.
Ўзбекистон бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун қуйидагиларни қайтариб олиш мумкин:
- авиақатнов орқали саёҳат қилишда бориб-келиш чиптаси нархининг 15%и, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- темир йўлда ёки автобусда саёҳат қилишда бориб-келиш чиптаси нархининг 15%и, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- жойлаштириш воситасида тунаб қолишда харажатнинг 15%и, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф суммасининг 50%и, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Маблағлар фақат платформа орқали маҳаллий туристларнинг банк картасига ички саёҳат якунлангач қайтарилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида