Полезное для бухгалтера в декабре:
МҲХСга ўтган корхоналарга қандай Счётлар режаси зарур
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди.
Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.
Ўз БАМУ экспертлари қуйидагилар таклиф қилинган Счётлар режаси лойиҳасининг афзалликлари деб ҳисоблашади:
- МҲХС бўйича Счётлар режасига ўтишда молиявий ҳисобнинг автоматлаштирилган дастурларини (“1С-Бухгалтерия” ва бошқалар) мослаштиришга минимал харажатлар;
- 21-сон БҲМС Счётлар режасининг қулай тузилмасининг сақлаб қолиниши ва бир вақтнинг ўзида МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни трансформация қилиш учун бўш счётларнинг ишга солиниши;
- яқин келажакда барча корхоналарнинг МҲХСга ўтишини ҳисобга олган ҳолда – Ўзбекистоннинг барча корхоналари – кичик ва йирик корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётларининг одатдаги намунавий тузилмаси ва рақамланишининг сақлаб қолиниши.
21-сон БҲМС бўйича Счётлар режасининг муқобил вариантини ишлаб чиқувчилар томонидан келтирилган далилларни тасдиқлаш учун Ўз БАМУ молиявий ҳисоб мутахассислари ва аудиторлар орасида Google-овоз беришни ўтказди. Сўровда 115 киши иштирок этди. Қуйида унинг натижаларини ҳавола этамиз:
Тезис |
Сўров натижалари |
|
Ҳа |
Йўқ |
|
|
101 |
14 |
|
83 |
26 |
|
81 |
34 |
|
76 |
19 |
|
63 |
51 |
|
39 |
76 |
|
91 |
24 |
|
82 |
33 |
|
64 |
49 |
|
97 |
18 |
|
102 |
13 |
Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси барча манфаатдор мутахассисларга юқорида келтириб ўтилган Google-овоз бериш натижаларини конструктив тарзда муҳокама қилишни ва у ёки бошқа лойиҳа юзасидан зарур далилларни баён этишни таклиф қилади.
- 21-сон БҲМС негизидаги МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасига қаранг.
- Молия вазирлиги томонидан таклиф қилинган МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасига қаранг.
Миновар ТУЛАХОДЖАЕВА,
Ўз БАМУ Кенгаши раиси