Полезное для бухгалтера в ноябре:
Воситачи ҚҚС тўловчиси бўлса, комитент эса уни тўламаса, нима қилиш керак?
ҚҚС тўловчи воситачининг ҚҚС тўламайдиган комитент билан ўзаро ҳисоб-китоблари қандай ҳисобга олиниши ва расмийлаштилириши юзасидан «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириш берди:
– Воситачилик операцияларини Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бобига мувофиқ расмийлаштиринг ва ҳисобга олинг.
Комитентнинг манфаатини кўзлаб товарларни (хизматларни) реализация қилган (сотиб олган) ой тугаганидан сўнг 5 кун давомида унга ҳисобот тақдим этинг. Ҳисоботда қуйидагиларни кўрсатинг:
- сиз реализация қилган (сотиб олган) товарлар (хизматлар) миқдори ва қиймати. Уларни ҚҚС тўловчисидан сотиб олган бўлсангиз, солиқ суммасини ҳам кўрсатинг. Ҳисоботга товарлар (хизматлар) комитентнинг манфаатини кўзлаб реализация қилинганини (сотиб олинганини) тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилинг;
- сиз сарфлаган, воситачилик шартномасига мувофиқ комитент қоплаши керак бўлган сарф-харажатлар қиймати. Ҳисоботга ушбу сарф-харажатларни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, чеклар, квитанциялар) илова қилинг;
- шартнома шартларига мувофиқ ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақингиз суммаси;
- комитентдан олинган аванслар суммаси;
- комитентнинг қолган қарзи суммаси.
Шартнома шартларига кўра комитент сизга қоплаши лозим бўлган сарф-харажатлар бўйича унга «Харажатларни қоплаш» туридаги ҳисобварақ-фактураларни тақдим этинг. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар сизга тақдим этган, қиймати қопланиши лозим бўлган ЭҲФ кўрсаткичларини уларда акс эттиринг. Мазкур етказиб берувчиларга оид маълумотлар – номи, СТИР (ЖШШИР) ва ҚҚС-рақамни кўрсатинг.
Умумбелгиланган Сотиб олиш реестри ва Сотиш реестридан ташқари, воситачилар ҚҚС бўйича ҳисобот таркибида Воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестрини (кейинги ўринларда – Воситачи реестри) алоҳида тўлдирадилар. Ушбу реестр воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича тақдим этиладиган уч томонлама ЭҲФ асосида автоматик равишда тўлдирилади.
Ҳақингиз суммасига комитентга «Стандарт» туридаги ЭҲФни тақдим этинг ва ҳақ суммасидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚСни унда акс эттиринг. ҚҚС бўйича солиқ базасини солиқни ўз ичига оладиган воситачилик шартномасига мувофиқ воситачилик ҳақи суммаси сифатида аниқланг . Кўрсатилган воситачилик хизматлари учун ҳақ суммасига ҳисобварақ-фактура Сотиш реестрингизда акс эттирилади.
ҚҚС тўламайдиган комитентнинг товарини реализация қилиш чоғида ҚҚС тўловчи воситачи харидорларга ҚҚСсиз «Стандарт» туридаги ҳисобварақ-фактураларни тақдим этади. Воситачи уларни расмийлаштираётганда воситачи эканлиги ҳақида белги қўяди (унинг ЭҲФ оператори тизими бунга имкон берса), шунингдек комитентга оид маълумотлар – номи, СТИР (ЖШШИР) ва ҚҚС-рақамни кўрсатади.
Воситачи тақдим этган ҳисобварақ-фактуралар харидор томонидан тасдиқлангач, қуйидагиларда автоматик равишда акс эттирилади:
- комитентнинг Сотиш реестрида;
- харидорнинг Сотиб олиш реестрида;
- воситачининг Воситачи реестрида.
Комитентдан олинган товар қиймати – ҚҚСсиз 60 000 минг сўм. Воситачилик ҳақи реализация қилинган товар қийматининг 5%и – 3 000 минг сўмни (60 000 х 5 %) ташкил этади.
Бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Корреспонденция счетов |
|
Дебет |
Кредит |
||
Юкхат асосида комиссияга товар келиб тушди |
60 000 |
|
|
Реализация қилинган комиссион товар ҳисобдан чиқарилди |
60 000 |
|
|
Харидорларнинг қарзи ва комитент олдидаги қарз акс эттирилди |
60 000 |
||
Харидорлардан пул маблағлари келиб тушди |
60 000 |
||
Воситачининг даромади (воситачилик ҳақи) акс эттирилди (3 000 : 115 х 100) |
2 608,696 |
||
Ҳақ суммасидан ҚҚС ҳисобланди (3 000 : 115 х 15) |
391,304 |
||
Комитентга тўланиши лозим бўлган суммадан воситачилик ҳақи ушлаб қолинди |
3 000 |
||
Комитент олдидаги қарз қопланди (60 000 – 3 000) |
57 000 |
Молия вазирлиги мутахассислари ва «Норма» экспертларининг тавсияларида кўпроқ фойдали маълумотларни топасиз:
- Воситачи ҚҚСни қандай ҳисоблайди;
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Бухгалтер воситачилик ҳақида нималарни билиши керак;
- Воситачилик операциялари ҳужжатлар билан қандай расмийлаштирилади;
- Воситачилик операциялари фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади.