Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
МЧЖ дивидендларни тақсимламаса, у корхона даромади деб ҳисобланадими?
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бу ҳақдаги қарорни иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қабул қилади . Жамият дивидендларни ҳисоблашга ҳақли бўлмаган вазиятлар МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 26-моддасида белгиланган.
Муассислар фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилмасалар, у 8700 «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётида қолади. Бундай қарор ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди. Йил якунлари бўйича жамғарилган фойда бунинг имконини берса, қолган тақсимланмаган фойдани кейинги йилларга тақсимлаш мумкин.
Фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, бироқ муассислар ўз қарори (МЧЖ иштирокчилари йиғилиши баённомасига илова) асосида дивидендларни олишдан воз кечиб, уларни жамиятга қолдирсалар, МЧЖ учун ушбу дивидендлар суммаси «бошқа» даромад бўлади.
Ушбу даромад жами даромадга киритилади ва унга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган ставкада солиқ солинади .
Яъни бундай қарор икки марта солиқ оқибатларига олиб келади:
- дивидендлар тарзидаги даромад солиғи бўйича;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – илгари ҳисобланган муассисларнинг дивидендлари бўйича мажбуриятни ҳисобдан чиқариш суммасига.
Бундан ташқари, бундай қарор жами даромаднинг 1 млрд сўмга тенг энг юқори чегараси ошишига олиб келиши мумкин, бу солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга сабабчи бўлади .
Ҳисобда қандай акс эттирилади
Шартли мисолда бухгалтерия проводкаларини кўриб чиқамиз:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
||
2021 йилдаги тақсимланмаган фойда – 15 млн сўм дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашга йўналтирилди. Резидент муассисларга дивидендларни ҳисоблаш акс эттирилди: 1. Муассис Г. А. Иброҳимовга – 40% 2. Муассис Д. А. Саидовга – 20% 3. «XXX» МЧЖ муассисига – 40% |
6 000 000 |
||
3 000 000 |
|||
6 000 000 |
|||
Дивидендлар тарзидаги даромад солиғи ушлаб қолинди: |
6610* |
6410* |
300 000 |
1. Муассис Г. А. Иброҳимовдан 2. Муассис Д. А. Саидовдан 3. «XXX» МЧЖ муассисидан |
150 000 |
||
300 000 |
|||
Муассислар ўз қарори ва жамият иштирокчилари йиғилиши баённомаси асосида ўз дивидендлари – 15 млн сўмни жамиятга қолдирдилар. |
|||
Дивидендлар тарзидаги даромад солиғи тўланди. |
750 000 |
||
Муассислар олдидаги қарзнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди (15 000 000 – 750 000) |
9390** |
14 250 000 |
* Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар суммаси ҳамда дивидендлар тарзидаги даромад солиғи суммаси Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилади (шакл коди 10202_8):
– Ҳисоб-китобнинг тегишли бўлимларида: I. Юридик шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари ҳамда II. Жисмоний шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари;
– муассисларни бўлган ҳолда – Ҳисоб-китобга 1-«Юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларни тўлашда солиқ агентлари ушлаб қолган солиқлар тўғрисида маълумотнома», 2-«Жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларни тўлашда солиқ агентлари ушлаб қолган солиқлар тўғрисида маълумотнома» ва 3-«Солиқ агенти томонидан тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолинган, олинган дивидендлар тўғрисида маълумотнома» иловаларида.
** Муассис олдидаги қарзни ҳисобдан чиқариш натижасида юзага келган бошқа операцион даромад суммаси Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-иловада – 0404-«Бошқа даромадлар» сатрида акс эттирилади. 2022 йил 23 ноябрдан бошлаб бундай даромадга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш лозим (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда). Батафсил...