Полезное для бухгалтера в ноябре:
Импорт қилинадиган озиқ-овқат товарлари учун божхона имтиёзлари узайтирилди
Тасдиқланган рўйхат бўйича истеъмол товарларини олиб кириш учун божхона божи ноль ставкаларининг амал қилиши 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Бу Президентнинг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сон Фармонида назарда тутилган.
Гап 31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сон Фармонга 1-иловада келтирилган товарлар ҳақида бормоқда. Ва ушбу рўйхатга яна битта позиция – ТИФ ТН 1101 00 коди билан буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни қўшилди.
2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 июлга қадар
импорт божхона божининг ноль ставкалари
белгиланадиган товарлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
ТИФ ТН коди |
Товарнинг номланиши |
1 |
0206 |
Янги, совутилган, музлатилган йирик шохли қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, хачирларнинг истеъмол қилинадиган субмаҳсулотлари |
2 |
0301 - 0303 |
Балиқ |
3 |
0304 |
Балиқ филеси |
4 |
0305 |
Қуритилган, тузланган ёки дудланган балиқ |
5 |
0402 |
Шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган қуюлтирилган сут ва қаймоқлар; |
6 |
0405 |
Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари |
7 |
0407 |
Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари |
8 |
0803 |
Бананлар, шу жумладан янги ёки қуритилган плантайнлар |
9 |
0805 (0805 50 100 0 дан ташқари) |
Янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари) |
10 |
0901 |
Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва; кофе қобиғи ва қаҳва доналарининг қобиғи; ҳар қандай нисбатдаги қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчилари |
11 |
0902 10 000 1, 0902 30 000 1 |
бир марталик қадоқдаги нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқлардаги чой |
12 |
0902 10 000 9, 0902 30 000 9 |
Нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқдаги бошқа чой |
13 |
1507 |
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган соя ёғи ва унинг фракциялари |
14 |
1508 |
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган ер ёнғоқ ёғи ва унинг фракциялари |
15 |
1511 |
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари |
16 |
1514 |
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган рапс (рапсдан ёки колзадан) ёки хантал ёғи ва уларнинг фракциялари |
17 |
1516 |
Тўлиқ ёки қисман гидрогенезирланган, қайта этерифицияланган, реэтерифияланган ёки элаидинизайияланган, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кейинги ишлов берилмайдиган ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари |
18 |
1517 |
Маргарин; ҳайвон ёки ўсимлик ёғи ёки мойлардан ёхуд ушбу гуруҳдаги турли хил мойлар ёки ёғларнинг фракцияларидан тайёрланган истеъмол қилишга яроқли бўлган аралашмалар ва тайёр маҳсулотлар, 1516 товар позициясидаги озиқ мойлари ёки ёғлари ёхуд уларнинг фракцияларидан ташқари |
19 |
1901 |
Солод экстракти; Таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантирилган асосда қайта ҳисобланганда 40% дан кам какао бўлган бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган майин ёки йирик майдаланган ун, ёрма, крахмал ёки солод экстрактидан тайёрланган тайёр озуқа маҳсулотлари; 0401 - 0404 товар позицияларидаги хом ашёлардан, таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантириш асосида қайта ҳисобланганда 5% дан кам какао бўлган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари |
20 |
1903 00 000 0 |
Ёрмалар, гранулалар, шарлар, доналар ёки шунга ўхшаш шаклларда крахмалдан тайёрланган тапиока ва унинг ўрнини босувчилари |
21 |
1904 |
Ёрмалар донлари ёки донли маҳсулотларини (масалан, маккажўхори доналари) шишириш ёки қовуриш орқали олинган тайёр озиқа маҳсулотлари; ёрма шаклидаги ёхуд дон ёки бошқа усулда тайёрланган (майин ва йирик майдаланган ун, ёрмадан ташқари), дастлабки тарзда қайнатилган ёки бошқача усулда тайёрланган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган ёрма шаклидаги дон (маккажўхори доналаридан ташқари) |
22 |
2102 10 310 0, 2102 10 390 0 |
Хамиртуруш |
23 |
1101 00 |
Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни |