Чакана сотилган товарни қайтариш қандай расмийлаштирилади

preview

Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар.

Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди:

 

– Товар қайтарилишини расмийлаштираётганда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-боби қоидаларига амал қилинг.

Харидордан исми-шарифини кўрсатиб, товарни қайтариш учун ёзма ариза ёзишини ва қайтарилаётган товарнинг сотиш чекини сизга тақдим этишини сўранг. Сўнг қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  • маблағлар қайтарилганини тасдиқловчи чиқим касса ордери;
  • товар қайтарилганини тасдиқловчи юкхат;
  • онлайн-НКТ чеки, унда тўлов тури сифатида «қайтариш» деб кўрсатинг.

Ушбу барча ҳужжатларнинг, шу жумладан ариза ва сотиш чекининг асл нусхалари сотувчида сақланади.

Бутун харид ёки унинг бир қисми қайтарилиши мумкин.

Илгаригидек, қайтариш чекини икки хил усул билан расмийлаштириш мумкин.

 

1-усул: қайтариш чекини уриш, сўнг шахсий кабинетдаги «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ҳақида ахборот» интерактив хизматининг «Қайтариш чеки» иловасида қайтариш чеки берилган сотиш чекининг рақами ва санасини кўрсатиш, шунингдек қуйидагиларнинг сканерланган нусхасини zip (rar) форматида бириктириш:

  • харидорнинг аризаси;
  • чиқим касса ордери;
  • сотиш касса чеки (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат).

«Қайтариш чеки» иловасининг функционалида керакли қайтариш чекини топиш учун фильтрда:

1) унинг ёрдамида қайтариш чеки берилган выберите фискал модулни танланг;

2) қайтариш чеки урилган сана ёки даврни кўрсатинг;

3) «Қидириш» тугмачасини босинг.

«Тушумлар» бўлимида танланган даврда урилган барча қайтариш чеклари акс этади.

Чек билан ишлай бошлаш учун унинг устига босинг. Зарур ҳужжатларни боғлаш ва уларни жўнатиш учун дарча очилади.

Внимание
Бу ҳолда қайтариш чеки сотиш чеки урилган кассада урилиши муҳим.

 

2-усул: қайтариш чекини ураётганда сотиш чекидаги маълумотларни сканердан ўтказинг. Бу ҳолда юқорида айтилганидек қайтариш чекини сотиш чекига «боғлаш» талаб этилмайди.  

Солиқ органлари жўнатилган аризаларни реал вақт режимида кўриб чиқадилар. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда солиқ ҳисоботларидаги маълумотларга қайтариш чеки суммасига тузатиш киритилади (камайтирилади):

  • ҚҚС ҳисоб-китобида (1-илова 0102-сатр) «Товарларни (хизматларни) онлайн-НКМ орқали реализация қилиш»;
  • Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (1-илова 0102-сатр) «Онлайн-НКМдан даромадлар».

Қайтариш чеки урилган солиқ даврида бундай тузатиш киритилади.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text185945_chakana_sotilgan_tovarni_qaytarish_qanday_rasmiylashtiriladi