Полезное для бухгалтера в ноябре:
Маркетплейсларга 2022 йил чекларидаги хатоларни тузатишга рухсат берилди
ДСҚ маркетплейсларга, шу жумладан тўлов ташкилотларига 2022 йил 1 январдан (шу кун ҳам киради) шакллантирилган фискал чеклардаги хатоларни тузатишга рухсат берди. 2022 йил 16 декабрдан бошлаб 20 кун ичида тузатишларни киритиш мумкин. Харидорлар кешбэк олган чеклар бундан мустасно.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:
Ўз хизматлари ва товарлари учун тўловни қабул қилиш мақсадида маркетплейслар ва тўлов ташкилотларидан фойдаланувчи ташкилотлар ҳам маркетплейс тизимида чекни шакллантириш шарти билан чеклардаги хатоларни тузатишлари мумкин. Бунинг учун маркетплейс ёки тўлов ташкилотига шундай илтимос билан мурожаат қилиш лозим.
«Хато урилган чеклар учун 20 кунлик амнистия» тугагач, умумий асосларда – хато аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тузатишларни киритиш мумкин бўлади .
Чекка қандай тузатиш киритилади
Тузатиш киритиш учун маркетплейс my.soliq.uz сайтидаги маркетплейс (тўлов ташкилоти)нинг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ҳақида ахборот» интерактив хизматининг «Маркетплейс чекига тузатиш киритиш» иловаси функционалидан фойдаланиши зарур.
Қуйидаги тавсиямиз бунда сизга ёрдам беради:
Шаклни тўлдиргач, унга фақат битта файл – вазият батафсил тушунтирилган маркетплейснинг расмий хатини (муҳр босилган фирма бланкасида) илова қилинг.
Тузатиш киритиш учун йўлланган чеклар зудлик билан кўриб чиқилади. Тизим МХИК ва ўлчов бирликларига автоматик равишда тузатиш киритади.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.