Полезное для бухгалтера в ноябре:
10 январгача ўтган солиқ даври учун ЭҲФ тақдим этиш мумкин
Диққат: амнистия! ДСҚ 2023 йилнинг 10 январига қадар 2022 йилнинг олдинги ҳисобот даврлари учун бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиришга рухсат берди. Шунингдек – буни амалга ошириш имконини берадиган интерактив хизмат ишга туширилганлигини эълон қилди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан регуляторнинг қарорини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
– Ҳозир – йилнинг охирида бухгалтерлар йилни ёпишга тайёрланишмоқда. Солиқчиларда пировардида қўшимча солиқлар ҳисоблаш ва эътирозлар учун асослар юзага келмаслиги муҳимдир. Товарларни бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда юзага келган фарққа ЭҲФ расмийлаштириш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолатлар аниқланади.
ДСҚ фақат ҳисобот солиқ даври учун ЭҲФ тақдим этиш имкониятини техник чеклашни олиб ташлагани яхши. Зарурат бўлса, албатта ушбу имкониятдан фойдаланиш лозим. Бунда албатта солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишни унутманг.
Ўтган даврлар учун ЭҲФ тақдим этиш имконини берувчи интерактив хизматни ишга тушириш бўйича эълон қилинган лойиҳани рўёбга чиқариш анча кенг кўламдаги имкониятларни очади. Бу яқин вақтда солиқ тўловчилар учун қуйидагилар учун техник тўсиқлар бартараф этилишини билдиради:
- СКнинг 88-моддасида назарда тутилган даъво муддатлари давомида хатоларни тузатиш ҳуқуқини амалга оширишда;
- солиқ органларининг солиқ текширувлари натижалари бўйича талабларини бажаришда, солиқ базасига тузатиш киритиш ва ҳисоботни қайта топшириш керак бўлган ҳолларда. Буни ўтган даврлар учун ЭҲФ тақдим этмасдан амалга оширишнинг имкони йўқ.
Бундай имконият иложи борича тезроқ пайдо бўлиши мақсадга мувофиқдир, яъни бугун солиқ тўловчи ўз хатосини тан олади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни тузатиш ҳуқуқига эга, лекин техник чекловлар туфайли буни амалга оширолмайди.
Кўп солиқ тўловчилар бундай вазиятларда қўшимча ҳисобланган суммаларни бюджетга тўлашади. Хусусан, мен ўз мижозларимга шундай қилишни тавсия қиламан. Лекин масаланинг бундай ечими сизга кейинчалик тинч фаолиятни кафолатламайди. Ахир солиқ ҳисоботи бўйича солиқ тўловчи солиқни тўлиқ тўламаган бўлиб қолади. Ва ушбу асосда солиқчиларда доим унга тааллуқли саволлар юзага келади.
ДСҚ томонидан эълон қилинган механизм хатолар кейинчалик ҳисобда турли мураккабликларга сабаб бўлмаслиги учун бундай хатоларни тузатиш имконини беради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади