ЭҲФ
Дата публикации 11.11.2025
Didox хизматида «гибрид ҳисобварақ-фактура»ни қандай яратиш мумкинлиги ҳақида мақола эълон қилинганидан сўнг, ўқувчи «гибрид» унда ажойиб тарзда «чиқиб кетаётгани», олувчи эса уни олмаётганидан шикоят қилди». Биз ушбу саволни Didox ходимларига бердик ва жавоб олдик: ... 

Дата публикации 07.11.2025
18.03.2025 йилдаги 168-сон ВМҚга мувофиқ товар-моддий қимматликларни юклаб жўнатиш билан реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин. DIDOX хизматида бундай шакл «Гибрид ҳисобварақ-фактура» деб номланади. Уни қандай тўлдириш ва юборишни кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 23.10.2025
Айланма санасини белгилашдаги хатолар солиқ базасини бузиб кўрсатади, ҚҚСнинг тўлиқ тўланмаслигига ва натижада жарималарга сабаб бўлади. Бухгалтерлар айланма санасида хатога йўл қўйиши мумкин бўлган типик вазиятларни ва бунинг компания учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 04.09.2025
Хусусий мактаб ота-она билан шартнома тузган. Унинг фарзанди таълим олиши учун корхона-иш берувчи ҳақ тўлайди. Мактаб ЭҲФни ота-она номига унинг ЖШШИРини кўрсатган ҳолда тақдим этмоқда. Лекин тўловни амалга ошираётган корхонанинг бухгалтери ЭҲФни корхона манзилига тақдим этишни талаб қилмоқда. Бундай вазиятда мактаб ЭҲФни кимга тақдим этиши керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 15.07.2025
Илгари хабар қилинганидек, ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартиришлар киритдилар: энди коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун коммунал хизматдан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Ушбу ўзгаришлар натижасида ижарага берувчилар жиддий муаммоларга дуч келишди. ЭҲФ my3.soliq.uz тизими орқали автоматик интеграция қилинганда, ижарага олувчилар томонидан коммунал харажатлар қопланганда ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловага ижарага берувчида тақдим этилган бир нечта чиқувчи ЭҲФдан фақат биттаси тушади. Ҳолат юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳ берди: ... 

Дата публикации 04.07.2025
ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартириш киритдилар: энди июнь ойи учун коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун июнь ойи учун коммунал хизматлардан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Бунда хизматнинг ҳар бир тури учун харажатларни қоплаш бўйича алоҳида ЭҲФ тақдим этилади. Buxgalter.uz қайси ID керак эканлигини ва уни қаердан олишни тушунтиради: ... 

Дата публикации 09.04.2025
Ўзбекистондаги корхоналар учун Солиқ кодексининг 242-моддаси ва 168-сон ВМҚ қонуности ҳужжати ўртасидаги зиддият узлуксиз хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш муддатлари бўйича жиддий муаммолар яратмоқда. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 01.04.2025
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти. Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.03.2025
19 март куни 168-сонли ВМҚ кучга кирди, у Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга муҳим ўзгартиришлар киритди. Асосий ўзгариш доимий (узлуксиз) асосда кўрсатиладиган бошқа турдаги хизматлар (уй-жой коммунал хўжалиги, энергия ва сув таъминоти, алоқа, темир йўл, транспорт-экспедиторлик, қувурлар орқали ташиш хизматларидан ташқари) учун ой охирида ягона ЭҲФни тақдим этиш имкониятини истисно қилишга тааллуқли. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчилари Иродахон АББОСХОНОВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб беришди: ... 

Дата публикации 20.03.2025
ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди: Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги 168-сон қарори муайян вазиятлар учун ЭҲФ ва ЭТТЮХни бирлаштиришни назарда тутади. Бундан ташқари, у алоҳида соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш тартибини белгилайди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.03.2025
Нефть маҳсулотлари ва табиий газни сотувчи ташкилотлар 2025 йил февраль ойи учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда муаммога дуч келишди. Тизим ушбу ташкилотлар учун нефть маҳсулотларини сотиш чекланганлиги тўғрисида хабар бермоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 24.02.2025
Солиқ қўмитаси сайтидаги ЭҲА операторлари рўйхати ўтган йил давомида янгиланди ва 2025 йилда 27 та позицияни ўз ичига олади. Ҳар бир операторнинг ўз тарифлари ва имтиёзли даврлари мавжуд. Баъзиларида мобил иловалар мавжуд бўлиб, бу ҳужжатлар билан ишлашни бирмунча осонлаштиради. Баъзилари нафақат ЭҲА, балки бизнес учун комплекс кўп функцияли платформаларни ҳам таклиф қилади (1UZ, Multibank, The mind, Hippo). 2025 йилда қайси амалдаги электрон ҳужжат айланиши операторлари билан ва қандай шартларда ишлашингиз мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: ... 

Дата публикации 14.11.2024
Корхонада (ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) ўтказилган солиқ аудити натижалари бўйича текширувчилар корхона курс фарқига бир томонлама ЭҲФ тақдим этмаганлиги сабабли ҚҚС қўшимча ҳисоблашди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 29.10.2024
«Сайёр солиқ текшируви (инвентаризация) пайтида солиқ органи солиқ тўловчи учун олди-сотди битимлари бўйича ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини тўхтатиб қўйди. Бундай чора қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган? Бунда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари бузилмаяптими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 25.10.2024
«Биз қурилиш компаниясимиз, кўп қаватли турар жой биноларини қурамиз. Августда солиқ органлари бизда сайёр текширув – инвентаризация ўтказишди. Текширув далолатномасида ҳисобот даврида кўчмас мулкни сотиш бўйича 70 та нотариал битим амалга оширилгани аниқланган. Лекин бу битимлар бўйича ЭҲФ битим улар тузилган куни расмийлаштирилмаган. Бу тўғри, лекин бу барча битимлар бўйича ЭҲФ 2024 йил 10 сентябргача расмийлаштирилган. Солиқ маъмурчилиги ва роуминг-оператор буни техник жиҳатдан бажариш имконини беради. Бу ҳолда текширувчилар СКнинг 223-моддаси бўйича жарима ёзиши тўғрими? Улар бу ҳуқуқбузарликни товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар суммасини ҳисоб регистрларида акс эттирмаслик ва битимлар суммасини электрон тизимга ўз вақтида киритмаслик, айланма амалга оширилган санада ЭҲФ тақдим этмаслик деб таъкидламоқдалар. Пул кўринишида жарима компаниянинг молиявий ҳолати учун жуда катта ва оғир бўлиб чиқяпти». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 21.10.2024
Маркировкаланган маҳсулотни ЭҲФда сотишда маркировкалаш кодларини кўрсатиш керак. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Green White Solutions маркировка тизими интегратори бўлган компания мутахассиси Роман ГРОМОВА бундай товарлар айланмаси иштирокчилари кўпинча қандай хатоларга йўл қўйиши ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 24.09.2024
1 октябрдан бошлаб 25 номдаги қурилиш материаллари учун ЭҲФни расмийлаштиришда фақат маълум ўлчов бирликларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Buxgalter.uz аниқ қайси бирликлар эканлигини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 22.08.2024
«2023 йил май ойида қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича «А» компанияси «Б» компаниясидан олди-сотди шартномаси бўйича кўчмас мулк объектини қабул қилди. «Б» компанияси 2023 йил май ойида ҚҚС ҳисобга олинган ЭҲФ тақдим этди. 2024 йил март ойида суд қарори билан битим ҳақиқий эмас деб топилди. Ушбу қарор чиқарилгунга қадар «А» ер солиғи, мулк солиғини тўлаган ва бинони сақлаш бўйича барча харажатларни қоплаган. 2024 йил июль ойида мулк ҳужжатлари (кадастр) қайтадан «Б» компаниясига расмийлаштирилди. Ҳозир у «А» компаниясига тузатилган (корректировка) нолли ҳисобварақ-фактура тақдим этишни таклиф қилмоқда. Бу тўғрими?». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 15.08.2024
«Ассортиментда мажбурий рақамли маркировкага тегишли товарлар пайдо бўлди. ЭҲФда «Қадоқ тури» бўлими бор, уни тўлдиришда очиладиган ёрдамдан «истеъмол», «гуруҳ» ёки «транспорт» турини танлаш керак. Қачон қайси қадоқни кўрсатиш керак?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра қадоқ турлари ўртасидаги фарқларни Green White Solutions рақамли маркировка тизими интеграторининг мутахассиси Роман ГРОМОВОЙ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 02.07.2024
Юридик шахсларга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар уларга ЭҲФ тақдим этадилар. Дастлабки вақтда улар электрон ҳужжат айланишининг базавий инструментларини – ЭҲФ, МХИК ва электрон бажарилган ишлар далолатномаларини ўзлаштириш чоғида мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Агар компаниянгиз ўзини ўзи банд қилган шахслар хизматларидан фойдаланса, шунчаки уларга buxgalter.uzдаги ушбу ҳаволани юборинг: ...