2023 йилда сув солиғини қандай тўлаймиз

preview

СКга тузатишлар киритилиши билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ҳам кўп нарса ўзгаради: тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига тузатиш киритилмоқда, ставкалар индексация қилинмоқда:

 

Нима ўзгаришсиз қолмоқда

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун  солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби сақлаб қолинмоқда.

 

Солиқни тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда

Қуйидагиларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқни тўлаш жорий этилади:

  • тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган нотурар жой мақсадидаги кўчмас мулк объектлари. Улар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар. Улар бўйича деҳқон хўжаликлари учун белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади.

Солиқ солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.

 

Солиқ ставкалари индексация қилинмоқда

2022 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари ўртача 10%га индексация қилинмоқда.

 

Ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига ўзгартиришлар киритилди

Қуйидаги муддатлар белгиланди:

  • Ўзбекистон юридик шахслари (бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно) учун йиллик ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни якуний тўлаш (бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда) –ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай. Илгари ушбу муддат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатига тўғри келган;
  • солиқ органлари томонидан солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликлари ва айрим жисмоний шахсларга топшириш – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай. Илгари ушбу муддат ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай белгиланган эди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ тўлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланмоқда:

  • 1 октябрга қадар - корхона ўтган йилда қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланадиган сув ҳажми асосида солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70%и. Агар ўтган йилда фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади;
  • 15 декабрга қадар - солиқнинг қолган суммаси.

 

Қуйидагилар солиқни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тўлайдилар:

  • деҳқон хўжаликлари;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва тадбиркорлик ва даромад олиш учун мўлжалланган нотурар жой мақсадидаги кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар.

Илгари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар солиқни фақат деҳқон хўжаликлари тўлашган.

 

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ /ru/publish/doc/text187073_2023_yilda_suv_soligini_qanday_tulaymiz