АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Собир САФАЕВ (“TSIAR-FINANS”)

preview

“Норма”да юзма-юз ўқиган ва АССА DIPifr-рус” дипломини олиш учун муваффақиятли имтиҳон топширганлар жумласида – “TSIAR-FINANS” аудиторлик компанияси директори Собир САФАЕВ ҳам бор.

Buxgalter.uzга интервьюсида у имтиҳонга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб берди:

 

– Собир Абдуллаевич, нима учун Сиз АССА “DIPifr-рус” дипломини олишга қарор қилдингиз? Сизнинг шахсий мотивациянгиз нимада?

– Асосий сабаблари – иккита:

1. “TSIAR-FINANS” аудиторлик компанияси 20 йилдан кўп вақтдан буён турли халқаро лойиҳаларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари билан ишлаб келмоқда. Ва агар илгари МҲХС инструментарийларига фақатгина айрим ходимлар эга бўлган бўлса, охирги вақтда дипломли мутахассисларга талаб кескин ошди.

Бундан ташқари, МҲХС стандартлари мунтазам равишда янгиланиб ва тўлдириб борилмоқда. Ва бу ҳам ўз касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга ундайди.

2. Шунингдек, мен ўзимнинг шахсий билим ва кўникмаларимни текшириш, ўқиш жараёнида барча мураккабликларни енгиб ўтиш ва имтиҳон топшириш ҳамда ўз хонамга яна битта чиройли сертификатни илиб қўйишни истадим:)

 

– Ўқитиш чоғида ўқитувчи материални қанчалик осон ва тушунарли тарзда етказа олди?

–  Материал жуда яхши етказиб берилади! Менда таққослайдиган нарса бор. 2009 йилдан бошлаб менинг ходимларим турли курсларда турли ўқитувчиларда ўқишди. Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг юзма-юз курси материалларнинг тушунарлилиги ва уларни етказиш усули билан фарқ қилади.

Тақдимотларда маъруза ва тезислар, амалий қўлланмалар ва назорат ишлари – мувозанатлашган ва мантиқий туркумланган. Бунда, материални гуруҳ машғулотларида ҳамда мустақил ўрганиш қулайдир.

Бундан ташқари, педагогнинг шахси ҳам катта аҳамиятга эга. Бу мулоқот қилиш услуби, тингловчига нисбатан ғамхўрлик ҳамда саволларни муҳокама қилишда тафсилотларга эътиборлиликдир.

 

– Нима учун Сиз юзма-юз ўқитиш шаклини танладингиз? 

– Икки йил олдин пандемия пайтида мен Ирина Александровнанинг курсида онлайн режимда ўқиганман. Назаримда, “масофадан туриб” ўқишнинг камчилиги жонли мулоқот мавжуд эмаслигидан иборатдир. Аудиторияда шуғулланиш чоғида ўз саволингизга дарҳол тўлиқ жавоб олишингиз мумкин, чатларда ёзишмалар бундай мулоқот ўрнини босмайди. Бу – нима учун мен имтиҳонни топширишга биринчи уринишда етарли миқдорда балл тўплай олмаганим сабабларидан бири, деб ўйлайман.

Менинг ходимларим орасида ўз ишида анчадан буён МҲХС стандартларини қўллаётган, лекин ҳали имтиҳон топширмаган ёш мутахассислар кўп. Эҳтимол, улардан қайси бири учун онлайн-ўқитиш ҳам самарали бўлиши мумкин. Улар – амалиётчилар ва шу билан бирга жуда бандлар. Имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун улар фақат айрим масалалар бўйича “кўтарилишлари” керак бўлади, ўйлайманки, улар буни биринчи уринишда бажара оладилар. Менинг ходимларим орасида шундайлари ҳам бор!

 

– Имтиҳондан олдин ҳаяжонландингизми?

– Ҳа, албатта! Эҳтимол, барча имтиҳон топшираётганлар каби...

 

– Энди ўқишни режалаштираётганлар учун Сиз нимани тавсия қиласиз?

– Мен учта нарсани муҳим деб ҳисоблайман:

1. Ўқитувчининг барча йўл-йўриқларини бажариш лозим. Айтиб ўтганимдек, материал қулай шаклда баён этилган, талай мисоллар билан таъминланган, мантиқий туркумланган. “Талаба”дан талаб қилинадинаган нарса, бу – диққат билан тинглаш ва барча йўл-йўриқлар ва вазифаларни бажариш.

2.  Вазифаларни бажариш ўртасида катта танаффус қилмаслик керак. Биз ҳаммамиз – банд инсонлармиз, лекин тестдан ўтиш ва назорат ишларини дам олиш кунларига кечиктириш катта хато бўлади. Барча амалий вазифаларни назарий қисмни ўрганган заҳоти бажаришни тавсия қиламан. Материал бундай тарзда анча самарали ўзлаштирилади.

3. Имтиҳон пайтида бўладиган қаттиқ ҳаяжонга маънан тайёрланиш керак. Имтиҳонда сизни нима кутаётганига ўзингизни олдиндан тайёрланг. Булар:

  • вазифаларни ечишга ажратилган вақтни тўғри тақсимлаш зарурати. Агар битта саволда узоқ ушланиб қолсангиз, қолганларига жавоб беришга улгурмаслигингиз мумкинлигини ёдда тутинг;
  • кўпгина қулай функциялар ва бошқа қулайликлардан маҳрум қилинган АССА дастурида ва бунда бошқа компьютерда ишлаш зарурати.

Маънан тайёрланиш ўзингизни йўқотиб қўймасликка ёрдам беради.

 

Бизнинг қадрли суҳбатдошимизга миннатдорлик билдирамиз ва шахсан унга ва “TSIAR-FINANS” компаниясига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз! 

Бизнинг ўқувчиларимизга эса АССА “DIPifr-рус” дипломини олиш учун имтиҳонга тайёрланиш бўйича курсга ёзилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.  

Шунингдек, 78 148-11-72 телефон рақами орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text187550_assa_dipifr-rusdagi_imtihonlar_tugrisida_mulohazalar_sobir_safaev_tsiar-finans