Субвоситачилик шартномаси бўйича сотувлар онлайн-НКТ чекларида қандай расмийлаштирилади

preview

Чакана савдони кенгайтириш учун компания сотувчиларни излаб топиб, улар билан субвоситачилик шартномалари асосида ишлашни ташкил этувчи ташкилот билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Мазкур субвоситачилар сотишдан олинган тушум автоматик тарзда комитентнинг ҚҚС (айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоб-китобида акс эттирилиши учун онлайн-НКТни қандай созлашлари лозимлиги ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди:

 

– Бундай шартномалар бўйича сотувларни бошлашдан олдин комитент, воситачи ва субвоситачи албатта муайян созламаларни амалга оширишлари керак.

1. Комитент учун ҳаракатлар режаси:

1) My.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг;

2) хизматлар рўйхатида “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш”ни танланг;

3) “Воситачини яратиш” иловасини танланг ва “Қўшиш” тугмасига босинг;

4) очилган ойнада тегишли майдонларга қуйидагиларни киритинг:

– воситачининг – юридик шахснинг СТИРи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИРи;

– ташкилот-воситачининг номи (СТИР, ЖШШИР кўрсатилганидан кейин автоматик тарзда тўлдирилади);

– воситачилик шартномасининг рақами;

– воситачининг МФОси;

– воситачининг ҳисобрақами;

– шартнома тузилган сана;

– шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган сана;

– шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана.

“Комитент (СТИР / ЖШШИР)” устунини тўлдирилмаган ҳолда қолдиринг.

5) “Қўшиш”га босинг.

 

2. Воситачи учун ҳаракатлар режаси:

1) My.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг;

2) хизматлар рўйхатида “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” опциясини танланг;

3) “Воситачини яратиш” иловасини танланг ва “Қўшиш” тугмасига босинг;

4) очилган ойнада тегишли майдонларга қуйидагиларни киритинг:

– субвоситачининг – юридик шахснинг СТИРи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИРи;

– ташкилот-субвоситачининг номи (СТИР, ЖШШИР кўрсатилганидан кейин автоматик тарзда тўлдирилади);

– воситачилик шартномасининг рақами;

– субвоситачининг МФОси;

– субвоситачининг ҳисобрақами;

– шартнома тузилган сана;

– шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган сана;

– шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана.

“Комитент” устунида  комитентнинг СТИРи ёки ЖШШИРини кўрсатинг;

5) “Қўшиш”га босинг.

 

3. Субвоситачи учун ҳаракатлар режаси:

Субвоситачилик шартномалари бўйича реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) бўйича онлайн-НКТ хотирасига киритилган товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотга комитентнинг СТИРи ёки ЖШШИРини киритинг. Шундан сўнг онлайн-НКТ чекида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарнинг номи остида ушбу маълумотлар кўрсатилади.

 

Агар мазкур созламаларни амалга оширмаган ҳолда ишлашни бошлаган бўлсангиз

Субкомиссия шартномаси томонлари юқорида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширганларидан сўнг, товарни сотишдан олинган суммалар автоматик тарзда комитентнинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилади. Воситачи ва субвоситачида солиқ базаси эса шартномага мувофиқ тақдим этиладиган воситачилик ҳақи учун ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилади.

Агарда созламаларсиз ишлашни бошлаган бўлсангиз ёки қайсидир босқичда хато ёки ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз, бундай сотувлар бўйича чекларда субвоситачиларда комитентнинг СТИРи кўрсатилмайди ва сотишдан олинган барча сумма автоматик тарзда субвоситачиларнинг солиқ ҳисоботидан ўтади.

Вазиятни тузатиш учун томонлар айтиб ўтилган созламаларни амалга оширишлари, илгари йўл қўйилган хатоларни бартараф этишлари ва хато мавжуд бўлган чекларга тузатиш киритишлари лозим.

Эътибор беринг

Агар сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлайдиган бўлсангиз ёки сиз ушбу техника билан ишлаётган бўлсангиз ва сизда ҳозир саволлар мавжуд бўлса – сизни  “Онлайн-НКТ чекларига давлат талаблари: уларни қандай бажариш керак” вебинарига таклиф қиламиз. Бошланиши – 2023 йил 25 март куни соат 10:00 да.

Бу ерда ёзилиш мумкин.

Вебинарда биз қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:

  • онлайн-НКТ қандай кўринишга эга бўлиш керак – электрон шаклда ва қоғозга чоп этилган ҳолда;
  • чекда қандай маълумотни мажбурий равишда акс эттириш лозим ва нимани сотувчи ихтиёрига кўра кўрсатиш мумкин;
  • сотувчи ва онлайн-НКТ тўғрисидаги маълумот нимани ўз ичига олади;
  • чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар қандай акс эттирилади;
  • харид тўғрисидаги умумий маълумот – ҚҚС суммаси, харид қиймати, тўлов тури ва шакли қандай акс эттирилади;
  • қандай реквизитлар чекни ноёб ҳужжатга айлантиради.

Шунингдек, сизни   “Чекда реализация қилинган товар тўғрисидаги маълумот қандай акс эттирилади” мавзусидаги амалий машғулот кутади. Бу ерда биз товар тўғрисида ёзувни шакллантиришнинг барча босқичларидан ўтамиз ва юзага келадиган барча саволларга жавоб берамиз.

Амалий машғулотда иштирок этиш учун дастлабки тайёргарликдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинари ёзувини кўринг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text188799_subvositachilik_shartnomasi_buyicha_sotuvlar_onlayn-nkt_cheklarida_qanday_rasmiylashtiriladi