Полезное для бухгалтера в ноябре:
Марказий банк асосий ставкани 14%гача пасайтирди
2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди.
Илгари ставкани пасайтириш тўғрисидаги қарорлар қуйидаги саналарда қабул қилинган:
- 2022 йил 21 июлда – 16%дан 15%гача;
- 2022 йил 9 июнда – 17%дан 16%гача.
Асосий ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадларни ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади.
Солиқ солиш мақсадларида пул маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромад Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкасидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади .
Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромад акс эттирилмайди.
Қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкадан) келиб чиқиб даромадни аниқлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди :
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- ҳукумат қарорлари асосида бериладиган ҳамда Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан унинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга.