Корхона асосий воситани бўлиб тўлашга сотиб олса

preview

«2022 йил  24 февралда корхона 2023 йил  31 декабрь охиригача тўлиқ тўлов шартлари билан нотурар жой бўлган биноларни сотиб олди. 2022  йил 1 мартда тўлов шартлари белгиланган, аммо фоизлар ва тўловлар жадвали кўрсатилмаган нотариал шартнома тузилди. Бухгалтерия ҳисобварақ-фактурани умумий суммага ёпди. 5-сонли БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, корхона кўчмас мулк қийматини Марказий Банк курси бўйича камайтиришга (чегиришга) ҳақлими? Агар ҳа бўлса, у тўловнинг умумий суммасига  ҚҚС суммасини ҳисобга оладими?».

Саволга «Нормэксперти Дилором Саидова жавоб берди:

 

– Агар шартнома шартларида харид қилинган асосий воситалар ҳақини кечиктириб ёки бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, унда мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кечиктириб ёки бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолдаги сотиб олиш қиймати бўйича қабул қилинади. Бунда сотиб олиш қиймати ва тўловнинг умумий суммаси ўртасида юзага келадиган фарқ кечиктириб ёки бўлиб тўлаш даври давомида жорий тўловнинг кечиктириб ёки бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги солиштирма оғирлигига боғлиқ ҳолда молиявий харажатларга (фоизлар бўйича харажатларга) олиб борилади .

Кўчмас мулкни сотиш шартномасида фоизлар ва тўловлар жадвали алоҳида кўрсатилмаганлиги сабабли, корхона мулкни бўлиб тўлаш билан, лекин фоизларни тўламасдан сотиб олган бўлиб чиқади. Корхона бухгалтерия ҳисобида нотурар жой биноларини электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қиймат бўйича акс эттириши керак.

Агар реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинадиган сотиб олинган нотурар жой бинолари ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилса, корхона  ЭҲФда кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text189346_agar_korhona_asosiy_vositani_bulib_tulashga_sotib_olsa