Полезное для бухгалтера в декабре:
Таъсисчига фоизсиз қарз бериш мумкинми
“МЧЖ таъсисчисига вақтинчалик фоизсиз қарз бериш мумкинми? Чорак якунлари бўйича барча дивидендлар тўланган, қандайдир чекловлар йўқми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:
– Ҳа, мумкин. Қарз шартномасининг тузилиши ФКнинг 732-734-моддалари билан тартибга солинади.
Юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасидаги қарз шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. У фоизсиз бўлиши ёки қарз суммасига фоизлар тўланишини назарда тутиши мумкин.
Қуйидагилар манфаатдор бўлган вазиятларда МЧЖ иштирокчилари йиғилишининг розилигисиз бундай битимлар имзоланиши мумкин эмас :
- жамият кузатув кенгашининг аъзоси;
- жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс;
- жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган;
- ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг 20 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз тузилиши мумкин эмас.
Шу боис, директорга қарз бериш масаласини таъсисчиларнинг умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритиш лозим.
Агар жамият битта таъсисчидан иборат бўлса, иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича қарорни у яккабошчилик асосда қабул қилади. Бундай қарорлар ёзма равишда расмийлаштирилади .
Қонунчиликда қарз суммаси чекланмайди.
Жисмоний шахс – қарз олувчи учун қарз суммаси даромад ҳисобланмайди, сабаби у қайтариш шартларида берилган. Шу боис унинг учун ушбу операция солиқ оқибатларига эга бўлмайди. Боз устига, жисмоний шахсда юридик шахсдан фарқли ўлароқ, фоизлар тўлаш мажбуриятисиз қарз олишда солиқ солиш мақсадларида даромад юзага келмайди.
Агар қарз шартномаси юридик шахслар ўртасида тузилса, сизга “Норма” экспертлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассисларининг тавсиялари асқотиши мумкин: