Полезное для бухгалтера в ноябре:
Тўлов тизимларининг фискал чеклари билан муаммолар юзага келса (1-қисм)
Мижозлардан тўловларни тўлов тизимлари ва маркетплейслар орқали қабул қилувчи тадбиркорларда ҳаммаси ҳам силлиқ кетмайди. Кимдадир имтиёз ишламайди, бошқасида – тўлов ҳисоботдан ўтмайди ёки – аксинча – иккиланади, комитент чекда хатони тузатолмайди ва ҳоказо.
Юзага келадиган муаммоларни қандай ҳал қилишни “Харидор билан маркетплейс ёки мобиль тўлов иловаси орқали ҳисоб-китобларда фискал чеклар” вебинари спикерлари, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлимлари раҳбарлари Элнор ФОЗИЛОВ ва Нодир МУҲАММАДОВ тушунтиришди:
– Мижозлардан унинг ёрдамида тўловлар қабул қилинадиган электрон тўлов тизими билан шартномани узайтирдик. Илгари тўловнинг барча суммаси бизда ҳисоботдан ўтган, шартнома узайтирилгандан кейин нимагадир ушбу пуллар ҳисоботдан ўтмаяпти”.
– Тўлов тизими шартнома узайтирилганлигини тасдиқлаган ёки тасдиқламаганлигини аниқлаштиринг. Буни my.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “Воситачилар рўйхатини шакллантириш” интерактив хизматида амалга ошириш мумкин.
Кўпчилик ушбу жиҳатни эътибордан қочиради. Гап шундаки, сиз биринчи марта шартномани рўйхатдан ўтказаётганингизда воситачининг тасдиқлаши талаб қилинмайди. Комитент томонидан киритилган маълумотлар етарли. Шартномани узайтиришда эса – воситачининг тасдиқлаши мажбурийдир. Бундай талаб жорий этилгунга қадар комитентлар кўп ҳолларда шартномани узайтиришни воситачи билан келишмасдан рўйхатдан ўтказишган, бу кўнгилсиз оқибатларга олиб келган.
Онлайн-НКТ билан ишлашда воситачилик шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш ҳақида бошқа фойдали йўл-йўриқни сиз қуйидаги тавсияда топасиз:
– Бизнинг хизматларимиз ҚҚСдан озод қилинган. Имтиёз МХИКга боғланган, tasnif.soliq.uzдаги маълумотлар бундан далолат беради. Мутахассисларнинг тушунтиришларига кўра, биз ушбу МХИКни фискал чекларда кўрсатганимизда, имтиёз автоматик тарзда қўлланилиши керак. Аммо бу содир бўлмаяпти. Ушбу айланмадан автоматик тарзда 12% ставка бўйича ҚҚС ҳисоблаб чиқарилмоқда.
– Чекларни қайта текшириш лозим. Иккита реквизитга эътибор беринг:
1) МХИК – tasnif.soliq.uzга мувофиқ бўлиши керак, унда хатолар бўлмаслиги лозим;
2) ҚҚС ставкаси – “0” ёки “ҚҚСсиз” кўрсатилган бўлиши керак.
Ушбу иккита шартга риоя қилинган тақдирда амалга ошиши керак.
Баъзан тадбиркорлар МХИКни тўғри кўрсатишади, ставкага эса эътибор беришмайди. Бу ҳолда ҚҚС, МХИКга имтиёз боғланганлигига қарамай, 12% ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
– Электрон тўлов тизими билан тузилган шартнома шартларига кўра, у фискал чекларни шакллантиради. Ўз ҳисоботларимизда тушумларни кўрмагандан кейин биз хавотир олишни бошладик, гарчи мобиль иловада бизнинг логотипимиз ва тўловларни қабул қилиш учун функционал мавжуд. Чекларда комитентнинг СТИРида хатога йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Бизнинг суммаларимиз бошқа солиқ тўловчининг ҳисоботидан ўтган. Хатони қандай тузатиш мумкин? My3.soliq.uzда тузатиш киритиш лозим бўлган чекларни кўрмаяпмиз, гарчи ушбу функционал комитентларга хатоларни тузатиш имконини бериши керак.
– Ушбу суммалар хатолар бартараф этилмагунга қадар воситачининг солиқ ҳисоботларида акс эттирилади.
My3.soliq.uzда комитент ҳақиқатан воситачи томонидан берилган чеклардаги хатоларни мустақил равишда тузатиши мумкин, бироқ – фақат, агар:
1) чекда унинг СТИРи тўғри кўрсатилган бўлса;
2) воситачи билан тузилган шартномани комитент my.soliq.uzдаги ўзининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказган бўлса.
Бу ҳолда у функционал имкон берадиган чекнинг барча реквизитларига тузатиш киритиши мумкин, бундан комитентнинг СТИРи мустасно.
Хатони тузатиш учун тўлов ташкилотига мурожаат қилинг, фақат улар ҳозир буни амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, ўзингизда шахсий кабинетда тўлов ташкилоти воситачи сифатида рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини текширинг.
– Жойларда тўловни амалга оширганда, чек онлайн-НКМ ва виртуал касса ёрдамида бериладиган ҳолларда, мижознинг илтимосига кўра қайтариш чекини шакллантириш имконияти мавжуд. Агар масофадан туриб тўлов амалга оширилган бўлиб, фискал чек электрон тўлов тизими томонидан шакллантирилган бўлса, нима қилиш керак?
– Бу ҳолда ҳам қайтаришни расмийлаштириш мумкин. Электрон тўлов тизимининг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг – қанчалик тез мурожаат қилсангиз, шунчалик яхши, сабаби буни тўлов амалга оширилган ойда амалга оширишга улгуриш лозим. Акс ҳолда мураккабликлар юзага келади...
Бунда тўлов тизими фақат сотиш чеки шакллантирилган тақдирда онлайн-НКТ тизимида қайтариш чекини шакллантиради. Яъни, фискал маълумотлар комитентнинг ҳисоботига юборилган бўлса. Агарда бўнак тўлови бўлган бўлса, электрон тўлов тизимининг транзакцияни бекор қилиши ва пулларни мижознинг картасига қайтариши етарли бўлади.
– Бизнинг дўконимизда мижозлар электрон тўлов тизими ёрдамида тўловни амалга оширишлари мумкин, бироқ фискал чекни биз онлайн-НКТ ёрдамида урамиз. Бизнинг ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларимизда суммаларнинг иккиланиши содир бўлмаслиги, мижозларга эса кешбэк автоматик тарзда ҳисобланиши учун нимани ва қандай созлаш керак?
– Бунинг учун сизнинг онлайн-НКТ ва электрон тўлов тизимини созлаш лозим. Ушбу масала юзасидан ТХКМ ва электрон тўлов тизими мижозларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг. Агар бу амалга оширилмаса, муаммолар бўлади.
Шундан сўнг тизим бундай тарзда ишлайди: сотувчи кассада онлайн-НКМ чекини чоп этиши керак (агар виртуал кассадан фойдаланилса – чекни харидорнинг шахсий кабинетига – у томондан кўрсатилган электрон манзил ёки телефон рақамига юбориши мумкин). Бу QR-кодли фискал чек бўлади. Бунинг асосида сотувлар тўғрисидаги маълумотлар сотувчининг солиқ ҳисоботларида акс эттирилади, шунингдек “Soliq” мобиль иловасида кешбэк ҳисобланади. Бундан ташқари, QR-код ва фискал белгисиз чекнинг нусхаси харидор у орқали тўловни амалга оширган тўлов иловасида ҳам акс эттирилади. Мазкур тўлов бўйича “фискал чек” иловасига қаранг.
Агар четга чиқиш бўлса, ТХКМ ва электрон тўлов тизими мижозларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг, улар ҳаммасини қўшимча созлашга ёрдам беришади.
Шунингдек, сизнинг онлайн-НКТ моделингиз ва танланган электрон тўлов тизими бир-бири билан интеграция қилинмаганлиги эътимоли бўлиши мумкин. Бу ҳолда тўлов тизимини ёки онлайн-НКМни алмаштиришга тўғри келади. Учинчи вариант ҳам бор: тўлов тизими ва ТХКМга ўз ресурсларини интеграция қилишлари юзасидан мурожаат қилиш мумкин. Аммо бу тез амалга оширилмайди...
Харидорда чек автоматик тарзда “Soliq” мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилади, агар:
1) унда электрон тўлов тизими иловаси ва “Soliq” иловаси битта телефон рақамига рўйхатдан зтказилган бўлса;
2) онлайн-НКТ тизими ва тўлов иловаси эса тўғри созланган бўлса.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади