Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллайдилар

24.03.2023
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– комиссия шартномалари бўйича реализация солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади;
– онлайн-кассани созлаш:
       комиссия шартномалари бўйича, агар комитент якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса;
       субкомиссия шартномалари бўйича, агар комитент якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса;
       комиссия шартномалари бўйича, агар комитент жисмоний шахс ёки норезидент бўлса;
       субкомиссия шартномалари бўйича, агар комитент норезидент бўлса;
– комитентлар, комиссионерлар бўйича сотиш ҳажмлари тўғрисида жамланма маълумотларни НКТдан қандай олиш мумкин.

 

Комиссия шартномаси бўйича сотилган товарлар қўшимча реквизитлар билан онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейслар ва тўлов хизматлари) квитанцияларида акс эттирилиши керак. Агар бу якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) маҳсулоти бўлса, унинг ЖШШИР кўрсатилади, агар юридик шахс бўлса – СТИР. Агар бу жисмоний шахс ёки хорижий компания маҳсулоти бўлса – комитентнинг ID-рақами. Тўғри созлашлар онлайн-НКТ маълумотларининг ҚҚС (ёки айланмадан олинадиган солиқ) бўйича солиқ ҳисоботида тўғри акс эттирилишини таъминлайди.

Комиссия шартномалари бўйича реализация солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади

Солиқ кодексининг 250 ва 463-моддаларига мувофиқ, комитент ва комиссионер учун солиқ базаси қуйидагича шакллантирилади:

  • комиссионерда (ишончли вакилда) (ва субкомиссионерда – субкомиссия шартномалари бўйича) – унинг воситачилик ҳақи миқдорида;
  • комитентда (ишонч билдирувчида) – комитент (ишонч билдирувчи) топшириғига биноан комиссионер (ишончли вакил) томонидан сотилган товарлар, шунингдек комитент (ишонч билдирувчи) томонидан учинчи шахсга шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар қиймати миқдорида, яъни комиссионер (ишончли вакил) томонидан бундай учинчи шахс билан тузилган битим бўйича.

Агар комиссия (субкомиссия) шартномасининг томонлари барча созлашларни амалга оширган...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг