Полезное для бухгалтера в ноябре:
Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
“Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини биринча марта тўлдираяпман. Нималарни ҳисобга олиш кераклигини айтиб берсангиз? У ўсиб борувчи якун билан тўлдириладими?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Агар сизнинг корхонангиз чет эл компанияси хизматларини олган бўлса, ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси эмаслигидан қатъи назар – у:
- алоҳида Чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини (солиқ коди 10001_5) тўлдириши;
- агар Ўзбекистон ушбу хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилса , тегишли солиқ суммасини тўлаши шарт.
Агар сизнинг корхонангиз – ҚҚС тўловчиси бўлса, тўланган солиқ ҳисобга қабул қилиш шартларига риоя қилинган тақдирда ҳисобга олинади .
Агар Ўзбекистон олинган хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмаса, сиз шунингдек ушбу Ҳисоб-китобни тўлдиришингиз ва унда хизматлар қийматини 0102-сатрда акс эттиришингиз керак. Бу ҳолда ҚҚС тўланмайди.
Хизматлар қийматини Ҳисоб-китобда реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санада Марказий банк курси бўйича акс эттиринг . Хизматлар бўйича – бу улар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана .
Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари :
- ҚҚС тўловчилар бўлган солиқ агентлари учун – ҳақиқатда хизматлар олинган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай;
- ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари учун – солиқни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай.
Мазкур Ҳисоб-китоб фақат ҚҚС тўланган (ёки хизматлар олинган) ой якунлари бўйича ўсиб бормайдиган якун билан тақдим этилади.
Мисол учун, агар 2023 йилнинг март ойида хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома имзолаган ва солиқни тўлаган бўлсангиз, Ҳисоб-китобни 2023 йил 20 апрелга қадар 2023 йил март ойи учун ҳисобот ойи якунлари бўйича тақдим этинг.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Чет эллик шахслардан товарларни (хизматларни) олишда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқаради;
- ҚҚСни қачон товарлар ва хизматларнинг қийматига киритиш керак;
- ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин;
- Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади.