Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС бўйича харажатлар қандай аниқланади

01.05.2024
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаш;
– ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиш;
– асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиш;
– мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиш.

 

Қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммасини харажатларга киритишингиз мумкин :

  • ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда мутаносиб усулни қўллаётган бўлсангиз;
  • олдин ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритаётган бўлсангиз ва бунда тузатилаётган солиқ суммасини улар бўйича бундай тузатиш амалга оширилаётган сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматига киритиб бўлмаса;
  • мажбуриятларни ҳисобдан чиқараётганда олдин ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритаётган бўлсангиз.  

Бу вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз:

Ҳисобга олишнинг мутаносиб усули қўлланганда ҚҚС бўйича харажатлар қандай аниқланади 

Агар сиз қабул қилинган товарлар ва хизматлар ҚҚС солинадиган ва ҚҚСдан озод этилган айланмаларда қандай ҳажмда ишлатилаётганини аниқлай олмаётган бўлсангиз, харид қилинган барча товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни тақсимлашнинг мутаносиб усулини қўлланг. Ҳисобга олинмаган солиқни фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириладиган харажатларга киритинг .  

Мисол
Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашнинг мутаносиб усулини қандай қўллаш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси қуйидаги ишларни бажаради:
  • ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишлари;
  • аҳоли ХУЖМШ орқали тўлайдиган ва ҚҚСдан озод этилган уй-жой фондини таъмирлаш ишлари .

Ҳисобот ойида корхона 56 000 минг сўмлик материалларни харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 6 000 минг сўм.

Йил бошидан сотишдан олинган умумий соф тушум 120 000 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан:

  • 84 000 минг сўм – солиқ солинадиган айланма, у бўйича ҚҚС 10 080 минг сўм (84 000 х 12 %) миқдорида ҳисоблаб ёзилди.
  • 36 000 минг сўм – ҚҚСдан озод этилган айланма.

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун корхона мутаносиб усулни қўллайди.

ҚҚС солинадиган айланма улуши 70 %ни (84 000 : 120 000 х 100) ташкил қилди.

Демак, корхона сотиб олинган материаллар бўйича 4 200 минг сўм (6 000 х 70 %) ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

Бухгалтерия ҳисобида ҚҚСни мутаносиб усулда тақсимлашни қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro