Ҳисобварақ-фактурада МХИК қандай тузатилади

preview

“ЭҲФни расмийлаштиришда хатога йўл қўйдик: ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган товарнинг МХИКи ўрнига номи кераклиси билан жуда ўхшаш бўлган бошқа МХИКни қўйдик. Аммо тузатилган ЭҲФ тақдим этишга уринишда тузатилган ЭҲФдаги МХИКнинг тузатилган ЭҲФ тақдим этилаётган ЭҲФдаги МХИКга номувофиқлиги тўғрисида хабар чиқмоқда. Бундан МХИКни тузатиш мумкин эмаслиги келиб чиқадими?”. 

Ушбу вазифани қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА гапириб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– МХИКни тузатиш зарурати бўлганда тузатилган ЭҲФ шакллантиришга техник чекловлар ҳақиқатан мавжуд, сабаби бундай операция қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш масалаларини регламентловчи СКнинг 257-моддасида назарда тутилмаган.

Шу билан бирга, амалиётда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларда нотўғри МХИК кўрсатилган ва уни тузатиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишга тўғри келмоқда. Вазиятдан чиқиш йўли сифатида қуйидаги алгоритмни таклиф қиламан:

1-қадам. Шундай нотўғри МХИК билан тузатилган ЭҲФ тақдим этган ҳолда нотўғри МХИК мавжуд ЭҲФни бекор қилинг, бироқ товарнинг нархи ва сони учун майдонларда “0” қўйинг.

2-қадам. Тўғри МХИК ва етказиб бериш ҳолати бўйича ЭҲФ тақдим этилаётган  мазмунига мувофиқ келадиган бошқа маълумотлар билан янги ҳисобварақ-фактура тақдим этинг.

Мазкур вазиятни ҳал қилишда тузатилган ва янги ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишда одатдаги вазиятда қўлланиладиган худди шу қоидалар қўлланилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text191176_hisobvaraq-fakturada_mhik_qanday_tuzatiladi