МХИК “кирим ҳужжатларида бўлмаса”, нима учун ЭҲФ тақдим этиб бўлмайди

preview

Айрим улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ЭҲФ тақдим этиш мумкин бўлмаган ҳолатга дуч келишди. Тизим сотилаётган товарнинг МХИК 2022 йил 1 январдан кейин расмийлаштирилган кирим ҳужжатларида мавжуд эмаслигини маълум қилади ва бундай ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий солиқ органига мурожаат қилишни тавсия қилади. 

Бундай чоралар ҳақиқатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тўхтатиб турилишига олиб келади, шу боис регулятор томонидан анча ўйланган ёндашувни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ушбу масала юзасидан Солиқ қўмитаси ўзининг телеграм-каналида айрим тушунтиришларни берди. Идора улгуржи ва чакана савдо корхоналари – ҚҚС тўловчилари фақатгина ЭҲФ асосида кирим қилинган товарларга ЭҲФ расмийлаштиришлари мумкинлигини эслатиб ўтди. Тадбиркорлар мазкур МХИК 2022 йил 1 январдан кирим ҳужжатларида топилмаганлиги туфайли ЭҲФни юбора олишмаётганлиги – бу ушбу нормани амалга ошириш натижаси.

Назаримда, ҳисобварақ-фактурани юборишнинг имконсизлиги – бу жуда қатъий ва ноқонуний чора, сабаби ҳолат бўйича бу, ҳатто фақатгина товарни мазкур ҳисобварақ-фактура бўйича реализация қилиш қисмида бўлса-да, фаолиятнинг тўхтатиб турилишига олиб келади. Солиқчилар шу тарзда солиқ тўловчини товарнинг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан инспекцияга таклиф қилишади. Бу – яхши ҳолатда – ярим кунга тўхтатиб кўйиш. Лекин ҳаётда ҳар доим ҳам ҳаммаси рисоладагидек бўлмайди, ҳужжатларни йиғишга вақт талаб қилиниши мумкин. Инспекцияда  инспектор ҳар доим ҳам сиз инспекция остонасида пайдо бўлганингиз заҳоти сизнинг мурожаатингизни кўриб чиқишни бошлашга тайёр бўлмайди. Бундан ташқари, унда сизга нисбатан қўшимча саволлар пайдо бўлиши, сиздан қўшимча ҳужжатларни сўраб олишлари, низо юзага келиши мумкин. Умуман, буларнинг барчаси бир неча кунга чўзилиши мумкин. Иш эса тўхтаб қолган...

Солиқчилар шу тариқа яширин айланмаларга қарши курашаётганликлари тушунарли. Аммо аксар ҳолатлар орасида тадбиркор қонунчиликни бузмаган ҳолда, бутунлай қонуний фаолият кўрсатаётган вазиятлар бор. Солиқ органига машаққатли ташрифлар натижасида унга ҳисобварақ-фактурани юборишга рухсат беришади. Масалан:

  • товарлар таъсисчи томонидан УФга ҳисса сифатида қўшилган бўлиши мумкин. Бундай товарни кирим қилишда ЭҲФ расмийлаштирилмайди;
  • бошқа вазият: товар жисмоний шахсдан товар қарзи сифатида олинган бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда жисмоний шахсларда ҳатто ЭРИси ҳам мавжуд бўлмайди, усиз ЭҲФни расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

ЭҲФни тақдим этиш имконини бермайдиган механизм ҳам талай саволлар туғдиради. Ҳаммаси МХИКга асосланган, аммо шуни ёдда тутингки, 2022 йил 1 январдан бошлаб кирим ҳужжатлари эътиборга қабул қилинади. 2022 йил охирида эса МХИКни кенг кўламли мақбуллаштириш амалга оширилган бўлиб, унинг доирасида бошланғич кодларнинг жуда кам фоизи сақланиб қолган.

Солиқчиларнинг айтишича, агар МХИК ўзгарган бўлса – ҳечқиси йўқ, дастур буни “кўради” ва ЭҲФ ўтади. Агар шундай бўлса, яхши. Лекин ўзгартиришлар шунчалик кенг кўламли бўлганки, эҳтимолий вазиятлар сонини ҳисоблаб чиқиш мураккабдир. Ушбу барча ҳолларда дастур МХИКни идентификация қилишни уддалай оладими? Ёки амалиётда солиқ тўловчи сарсон бўлиб, товар мавжуд бўлганлигини ва товарни харид қилиш пайтида бошқаси эмас, айнан шундай МХИК амал қилганлигини исботлашига тўғри келади.

Товарларга МХИК танлаш бўйича ягона аниқ тасдиқланган услубиятнинг мавжуд эмаслиги ҳам талай низоли вазиятларни юзага келтиради. Буларнинг барчаси ҳам амалиётда масаланинг чўзилишига олиб келади.

ЭҲФ тақдим этишнинг имконсизлигини фаолиятни,  майли ҳатто – унга нисбатан ЭҲФ биринчи уринишда ўтмайдиган ва югуриб-елиб сизда ҳаммаси қонунийлигини исботлаш керак бўлган товар қисмида бўлса ҳам, тўхтатиб туриш деб баҳолаш мумкин, деб ҳисоблайман. Ушбу фаолиятни тўхтатиб туриш – ноқонуний, сабаби 14.06.2005 йилдаги ПФ-3619-сон Фармонга мувофиқ бу фақат суд қарори бўйича мумкин.

Муаммога дуч келган солиқ тўловчилар СКнинг 230-моддасига мувофиқ солиқ органларининг бундай ҳаракатлари устидан судга шикоят беришга ҳақли.

Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш қонун доирасида ишлаётганларга зарар келтирмаслиги керак. Аниқланган тафовутлар учун ЭҲФ тақдим этиш блокировка қилинмай, балки улар кейинги муҳокамалар чоғида эътиборга олинса, бунга эришиш мумкин, деб ҳисоблайман. Бундай тафовутлар, масалан, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚга мувофиқ ТМҚ инвентаризациядан ўтказилган тақдирда солиқчиларда ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш ва қабул қилишни вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқи мавжуд. Эътибор беринг: фақат инвентаризациядан ўтказиш доирасида (бу эса – сайёр солиқ текшируви тури).

Текширув натижалари бўйича чоралар кўрилиши лозим. Ҳатто солиқчиларнинг шубҳалари ўзини оқлаганлиги маълум бўлган ҳолларда ҳам тадбиркорга СКнинг 223-моддаси доирасида таъсир кўрсатиш, яъни жаримага тортиш керак. Жарималар  – катта, агар бу тўхтамай ишласа, тадбиркорлар кейинги сафар муаммоли товар билан ишлашдан олдин жиддий ўйлаб кўришади. Асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказиш лозим. Аммо ҳисобварақ-фактура ҳар доим жўнатилиши керак.

Якунда мазкур механизмнинг яна бир камчилигига эътиборни қаратишни хоҳлардим. Агар 2022 йил 1 январдан бошлаб менда ҳисобварақ-фактура бўйича мазкур МХИК ўтган бўлса, мен бундай товарни чекланмаган миқдорда сотишим мумкинлиги маълум бўладими? Бу, мен ҳужжатлар бўйича, масалан, атиги 1 кг сотиб олганлигимга қарамай? Бундай вазиятларни аниқлаш учун ҳозирча восита мавжуд эмас, ишга тушириш босқичида бўлган e-aktiv шундай воситага айланиши керак.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан АВ, НМА ва ТМЗни ҳисобга олиш ҳамда ўз УФни (УКни) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг е-aktiv ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартиби 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарорга асосан 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилганлигини қайд этиб ўтиш ўринли бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text191251_mhik_kirim_hujjatlarida_bulmasa_nima_uchun_ehf_taqdim_etib_bulmaydi