Даъво аризаси суддан кўриб чиқилмай қайтиб келмаслиги учун қандай тайёрланади

01.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– даъво аризаси тайёрлагунга қадар қандай масалалар ҳал қилинади;
– низонинг судга тааллуқлилиги;
– қонуний ва келишилган судловга тегишлилик;
– даъво аризаси судга қандай юборилади.

 

Даъво аризасини тайёрлаш

Судга даъво аризасини тайёрлашдан аввал судда ким иштирок этишига аниқлик киритинг. Йирик ташкилотларда юридик бўлимлар мавжуд ёки уларга шартнома асосида адвокатлар хизмат кўрсатади. Ўрта ва кичик ташкилотлар раҳбарияти одатда юристлар хизматидан фойдаланмайди, шунинг учун даъволар бухгалтерлар томонидан тайёрланади. Даъво аризасига киришишдан олдин:

  • иш қанчалик мураккаблиги ва судда юрист-адвокат ёрдамисиз масалани ҳал қила олишингизни аниқлаштириб олинг. Агар ҳал қилинадиган масала низосиз бўлса,  мутахассис ёрдамидан фойдаланмасангиз ҳам бўлади;
Мисол
Низосиз битим бўйича даъвода мутахассиснинг иштироки 
Етказиб берувчи ташкилот муайян турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Шартномада кўрсатилган муддатларда хом ашё тўлиқ ҳажмда харидорга етказиб берилди. Барча бошланғич ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилган, хом ашёни харидорга етказиб берган машиналар қайд этилган. Шартнома тарафлари ўртасида етказиб берувчининг шартнома шартларини тўлиқ бажарганлигини тасдиқлайдиган ёзишмалар мавжуд. Аммо, харидор номаълум сабабларга кўра олинган хом ашё учун тўлов тўламаган.
Ушбу ҳолатда адвокат ёрдамидан фойдаланишга ҳожат йўқ. Бундай суд жараёни ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтер томонидан ташқаридан ёрдамсиз ўтказилиши мумкин.

Агар низо мураккаб бўлса, яъни бир нечта аралаш даъво талабларидан иборат ва у бўйича натижа ноаниқ бўлса, муайян тоифадаги ишларга ихтисослашган адвокатга мурожаат қилинг. Низоли ишни яхши билишингизга қарамай, сизнинг процессуал ҳуқуқ бўйича билимларингиз етарли эмас ва суд жараёнида содир этилган суддаги ҳуқуқбузарликларни кузата олмайсиз. Баъзан бундай ҳуқуқбузарликлар сизни қаноатлантирмайдиган ҳал қилувчи қарорни бекор қилишга асос ҳисобланади. Агар иш қиймати катта бўлса, ўз кучингизга ишониб таваккал қилишнинг ҳожати йўқ;

  • давлат божини тўлаш учун ташкилот ҳисоб-китоб рақамида етарли сумма мавжудлигини. Агар сиз давлат улушига (50 фоиздан ортиқ) эга бўлган...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг