Ҳар йилги меҳнат таътилини қандай қилиб қисмларга бўлиш керак

23.06.2023
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– таътилни қисмларга қандай қилиб тўғри бўлиш керак:
       жорий иш йили доирасида таътилнинг қисмларидан фойдаланиш қоидалари;
       таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш қоидалари;
       таътилнинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштириш қоидалари;
– қачон таътилни бўлиш мумкин эмас ва иш берувчи таътилни бўлишни рад этиши мумкинми;
– ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан иш берувчи ходимнинг розилигисиз таътилни қисмларга бўлиб бериши мумкинми;
– Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қисмларга бўлиш қандай расмийлаштирилиши керак;
– таътилни қисмларга бўлишни таътиллар жадвалида қандай акс эттириш керак.

 

Эътибор беринг
Тавсия 2023 йил 30 апрелдан бошлаб амал қилади.

Таътилни қисмларга қандай тўғри бўлиш керак

Тўлақонли дам олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш учун ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан узлуксиз фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Аммо у ёки бошқа сабаблар туфайли ҳар доим ҳам шундай бўлмайди. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра таътилни қисмларга бўлиш имкониятини назарда тутади.

Таътилни бўлиш учун мажбурий шарт – унинг қисмларидан бири 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак . Бу таътилнинг бўлинмас қисмидир. Ундан бир йўла ва албатта таътил берилган иш йилида (кейинги ўринларда – жорий иш йили) фойдаланиш лозим.

Таътилнинг қолган кунларини ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра:

  • жорий иш йили доирасида фойдаланиш;
  • кейинги иш йилига кўчириш – Меҳнат кодексининг 230-моддаси қоидалари бўйича;
  • пулли компенсация билан алмаштириш мумкин – таътилнинг 21 календарь кундан ортиқча қисми .

Таътилнинг қолган кунларидан жорий иш йили доирасида қандай фойдаланиш керак

Таътилнинг қолган кунларидан (14 календарь кундан ошган) жорий иш йилида бир йўла ёки қисмларга бўлиб: 1, 2, 3, 4 иш кунидан ва ҳоказо фойдаланиш мумкин....

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro