Қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак
Тавсияда:
– қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш;
– қўшимча ЭҲФ шакли ва тўлдириш тартиби;
– қуйидаги ҳолларда қўшимча ЭҲФнинг расмийлаштирилиши:
товар қайтарилганда;
битим шартлари ўзгарганда;
харидорга чегирма берилганда;
буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- ВМнинг 12.06.2024 йилдаги 330-сон қарори;
- ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарори;
- Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори;
- ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори.
Қўшимча ЭҲФни қачон расмийлаштириш керак
Қўшимча ҳисобварақ-фактура бирламчи (тузатиладиган) ҳужжат маълумотларига (миқдор, нархга), унда белгиланган якуний сотиш суммаси ҳисоб-китоби ва шу суммага боғлиқ бўлган ҚҚС суммасига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилаётганда расмийлаштирилади. Бунда тузатиш киритилиши ЭҲФнинг дастлабки вариантида хатога йўл қўйилганлигини англатмайди.
.Муайян омиллар таъсирида юз берган ва ҳужжат билан расмийлаштирилган дастлабки маълумотларнинг ўзгариши қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилишига олиб келади.
Қуйидаги ҳолатларда қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг
:
- харидор тўлиқ ёки қисман сизга товарларни қайтарган бўлса;
- битим шартлари, шу жумладан юклаб жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи ва (ёки) миқдори ўзгарса;
- харидорга чегирма берилган бўлса;
- буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечган бўлса.
Қўшимча ЭҲФни қуйидаги ҳолларда расмийлаштириш мумкин:
- кафолат муддати давомида – кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича;
- асосий ЭҲФ расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида – кафолат муддати белгиланмаган товарлар (хизматлар) бўйича.
.Қўшимча ЭҲФни қандай шаклда ва тартибда тўлдириш керак
Қўшимча ЭҲФнинг махсус шакли йўқ. У одатий ҳисобварақ-фактура шаклида расмийлаштирилади
.
Қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш учун:
- ЭРИ ёрдамида танлаган ЭҲФ айланиш тизими оператори сайтига киринг;
- «Яратиш» тугмасини босинг;
- Ҳисобварақ-фактура тури – «Қўшимча» танланг;
- Қўшимча ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг. Қўшимча ЭҲФни тузатиш киритишга олиб келган ҳолат содир бўлган сана билан расмийлаштиринг. Масалан, товарни қайтариш санаси, шартномага унинг шартлари ўзгариши ҳақидаги қўшимча келишувнинг имзоланиши, харидор томонидан чегирма олиш шартларининг бажарилиши ва ҳ.к.
- зарурат бўлганда тузатиш киритилаётган ЭҲФнинг ID (24 рамзли) рақами ва санасини киритинг;
- агар сиз комиссионер бўлсангиз, бу ҳақда белги қўйинг (агар бундай белги сизнинг ЭҲФ айланмаси тизими операторингизнинг ЭҲФ шакли билан назарда тутилган бўлса);
- харидорнинг СТИР (ЖШШИР)ини киритинг. Унинг қолган маълумотлари автоматик равишда юкланади;
- агар аввал тақдим этилган бир томонлама ЭҲФга тузатиш киритилаётган бўлса, қўшимча ЭҲФ ҳам бир томонлама эканлиги ҳақидаги белгини қўйинг ҳамда бир томонлама ҳужжат турини танланг;
- ЭҲФнинг жадвал қисмига фақат тузатиш киритилаётган товарларни киритинг. Уларнинг номи, МХИК коди, штрих коди (товарда мавжуд бўлган тақдирда), ўлчов бирлиги, шунингдек тузатиш киритилаётган кўрсаткичларни – миқдор (ҳажм), нарх, акциз солиғи (агар товарлар акцизости бўлса), ҚҚС (агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлсангиз) кўрсатинг.
Тузатиш ҳам мусбат, ҳам манфий бўлиши мумкин.
Манфий тузатиш киритишда маълумотларни «–» белгиси билан киритинг.
- идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни реализация қилиш бўйича қўшимча ЭҲФ расмийлаштирадиган бўлсангиз, маркировка кодини кўрсатинг
;
- дори воситаларига қўшимча ЭҲФ расмийлаштиришда уларнинг рецепт бўйича ёки рецептсиз берилаётганлигини кўрсатинг. «Асосий нарх» ва «Устама нарх» устунларини тўлдириш тартиби ушбу маълумотларга боғлиқ – улар фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари бўйича тўлдирилади
;
- киритилган маълумотларни текширинг ва «Сақлаш» ёки бирдан «Имзолаш» тугмасини босинг.
Агар ўзгартиришлар бир контрагентга бир нечта етказиб беришларга таъсир қилса, ҳар бир бирламчи ҳужжатга алоҳида қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг.
10 календарь кун давомида харидор ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан сиз томонингиздан тақдим этилган қўшимча ЭҲФни тасдиқлаши ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этиши шарт
. Харидор томонидан шу муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
Қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак
Товарларни қайтаришда қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Олди-сотди шартномасида харидорнинг муайян сабаблар бўйича маълум муддат давомида товарни қайтариш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Агар товар кафолат муддати давомида ёки кафолат муддати белгиланмаган бўлса – бир йил давомида қайтарилган бўлса, қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг. Унинг асосида товар қайси солиқ даврида (ойда) қайтарилган бўлса, ўша даврдаги ҚҚС бўйича солиқ базасини камайтиринг.
Маҳсулот етказиб берувчи (ҚҚС тўловчиси) 25 май куни 5 600 минг сўм (шу жумладан, 12 % ҚҚС –
600 минг сўм) бўлган товарни реализация қилди.
6 июль куни харидор истеъмолга яроқсизлигини тасдиқловчи далолатномага асосан ҚҚС билан
672 минг сўмлик 10 дона товарни қайтарди.
Қайтарилган товарнинг таннархи 500 минг сўмни ташкил қилди.
Етказиб берувчи қайтарилган товарни қабул қилди ва харидорга солиқ базасининг манфий тузатилган суммаларини 600 минг сўм (672 : 112 х 100) ва ҚҚС – 72 минг сўмни (600 х 12 %) кўрсатган ҳолда қўшимча ЭҲФни тақдим этди.Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:
2024 йил 23 майдаги 206-сон шартномага
2024 йил 6 июлдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(2024 йил 25 майдаги 186-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
||
|
ставка |
сумма |
||||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
||
|
1 |
1-сон товар |
ХХХХХXXX |
|
дона |
–10 |
60 000 |
–600 000 |
12 % |
–72 000 |
–672 000 |
|
|
Жами |
–600 000 |
|
–72 000 |
–672 000 |
|||||||
| Жами қайтаришга: олти юз етмиш икки минг сўм 00 тийин | |||||||||||
Харидор томонидан товарларни қайтариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Харидор томонидан товарнинг қайтарилиши |
600 |
||
|
ҚҚСга тузатиш киритилди |
72 |
||
|
Қайтарилган товарнинг таннархи акс эттирилди |
500 |
||
|
9040-счётнинг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадга тузатиш киритиш (камайтириш) акс эттирилди |
600 |
||
Агар сиз товарни айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган пайтингизда реализация қилган, унинг қайтарилишини эса ҚҚС тўловчисига айланганда расмийлаштираётган бўлсангиз, товарни реализация қилиш пайтидаги солиқ солиш тизимига мувофиқ қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг, яъни ҚҚСсиз. Уни тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби Журналига мувофиқ товар қайтарилган солиқ даври билан рақамланг. Бироқ сотувлар Реестрида рўйхатга олманг. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қайта топширинг ва унда даромадга тузатиш киритишни акс эттиринг
.
Августда харидор унга июнь ойида ҚҚСсиз сотилган товарнинг бир қисмини қайтарди.
Агар товар ҚҚСсиз сотилган бўлса, уни қайтаришга қўшимча ЭҲФ ҳам етказиб берувчи ушбу солиқни тўловчисига айланганлигига қарамай ҚҚСсиз расмийлаштирилади.
Етказиб берувчи қўшимча ЭҲФга асосан июнь учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим қилган ҳолда солиқ базасига тузатиш киритади (камайтиради).
Битим шартлари ўзгарганда қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак
Агар битим шартлари томонларнинг ташаббуси билан ўзгараётган бўлса, шу жумладан юклаб жўнатилган товарларнинг (кўрсатилган хизматларнинг) нархи ва (ёки) миқдори (ҳажми) ўзгарганда, етказиб бериш қиймати кўпаяди ёки камаяди. Унга ўзгартириш киритиш учун ўзгаришлар ҳужжат билан расмийлаштирилган санада қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг.
Етказиб берувчи 24 июнда етказиб бериш қийматидан 30 % миқдорида аванс (бўнак) олгандан сўнг
27 июнда 17 920 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 12 % 1 920 минг сўмлик товарни жўнатди. Худди шу суммага
27 июнь куни ЭҲФ расмийлаштирилди.
Шартнома шартлари бўйича харидор етказиб бериш қийматининг қолган 70 %ини унга товар жўнатилгандан кейин 5 иш куни давомида тўлаши лозим эди, лекин у буни амалга ошира олмади.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра 8 июлда товарнинг келишилган тўлов шартларига ўзгартириш киритилди – харидор кейинги 6 ой давомида ҳар ойда 2 464 минг сўмдан тўлайди. Шартнома шартлари ўзгарганлиги – харидорга сотиб олинган товарлар бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилаётганлиги муносабати билан етказиб бериш қиймати ҳам ўзгарди. Харидор етказиб берувчига энди аввал назарда тутилганидек 17 920 минг сўм эмас, балки 20 160 сўм тўлайди (17 920 х 30 % + 2 464 х 6). Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида жўнатиш тўлиқ реализация қилиш бўйича айланмага киритилади
.
Шунинг учун етказиб берувчи ҚҚС бўйича солиқ базасини 2 000 минг сўмга ((20 160 – 17 920 ) : 112 х 100)) ва солиқ суммасини 240 минг сўмга тузатиши (ошириши) шарт.
Бундай тузатиш киритишга етказиб берувчи шартномага қўшимча келишув имзоланган сана билан расмийлаштирадиган ва харидорга тақдим қиладиган ЭҲФ асос бўлиб хизмат қилади.
Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:
2024 йил 23 июндаги 206-сон шартномага
2024 йил 8 июлдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(2024 йил 27 июндаги 186-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)
...
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
|
|
ставка |
сумма |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
1 |
1-сон товар |
ХХХХХХХХ |
|
дона |
|
|
2 000 000 |
12 % |
240 000 |
2 240 000 |
|
|
Жами |
|
2 000 000 |
|
240 000 |
2 240 000 |
||||
| Жами тўлашга: икки миллион икки юз қирқ минг сўм 00 тийин. | ||||||||||
Бухгалтерия ҳисобида реализация қилишдан даромад ва ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товарларни реализация қилишдан даромадга тузатиш киритилди |
2 000 |
||
|
ҚҚСга тузатиш киритилди |
240 |
||
Харидорга чегирма берилганда қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак
1) харидорга товарлар жўнатилаётган санага берилган. Бундай чегирмалар реализация қилишдан даромадни аввал бошдан камайтиради;
2) харидор томонидан етказиб бериш шартномасининг маълум шартлари бажарилиши натижасида товар жўнатилгандан кейин юзага келган.
Бундай турдаги чегирмалар реализация қилишдан даромадни харидор томонидан мазкур шартлар бажарилган пайтда камайтиради.
Қўшимча ЭҲФни фақат иккинчи турдаги назарда тутилаётган чегирмани бераётганда расмийлаштиринг – харидорлар томонидан товарни олгандан кейин шартноманинг маълум бир шартлари бажарилган тақдирда.
Харидорга чегирма товарни жўнатаётган санада берилиши
Етказиб бериш пайтида бериладиган чегирма, қоида тариқасида сотувлар ҳажмига боғлиқ: харидор қанча кўп товар сотиб олса, нархдан шунча кўп чегирма олади.
Бундай чегирманинг миқдори товар жўнатиладиган пайтда аниқ бўлганлиги боис у етказиб бериш қийматини аввал бошдан камайтиради. Шунинг учун бундай ҳолатда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилмайди.
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона нархномага асосан нархи 56 000 сўм, шу жумладан ҚҚС – 6 000 сўм бўлган стационар телефон аппаратларини сотмоқда.
Харидор 10 тадан кўп аппаратни сотиб олганда, уларнинг қийматидан 3 % миқдорида чегирма олади.
Харидор 25 та аппарат сотиб олди.
Тегишинча, етказиб бериш қиймати чегирмани ҳисобга олган ҳолда 1 358 000 сўмни (56 000 х 25 –
3 %) ташкил қилади.
Етказиб беришга ҳисобварақ-фактура чегирмани ҳисобга олган ҳолда қуйидагича тўлдирилади:
2024 йил 24 июндаги 206-сон шартномага
2024 йил 8 июлдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
|
|
ставка |
сумма |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
1 |
1-сон товар |
ХХХХХХХХ |
|
дона |
25 |
50 000 |
1 250 000 |
12 |
150 000 |
1 400 000 |
|
2 |
Молиявий чегирма (тиббий маҳсулотлар етказиб ташқари) |
10499001018000000 |
|
сўм |
25 |
–1500 |
–37500 |
12 |
-4 500 |
–42 000 |
|
Жами |
1 212 500 |
|
145 500 |
1 358 000 |
||||||
| Жами тўлашга: бир миллион уч юз эллик саккиз минг сўм 00 тийин | ||||||||||
Бухгалтерия ҳисобида товарлар жўнатилаётган санада берилаётган чегирма билан реализация қилиш қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товарларни чегирмани ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан даромад акс эттирилди |
1 212,5 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
145,5 |
||
Харидорга чегирмани товарни жўнатгандан кейин тақдим қилиш
Товар етказиб берилгандан кейин тақдим қилинадиган чегирма харидор шартноманинг муайян шартларини бажаришига боғлиқ. Масалан, белгиланган муддатда тўлов, товарни маълум миқдорда сотиб олиш ва шунга ўхшаш.
Харидор чегирмани олиш учун шартларни бажаргандан кейин тақдим қилинаётганлиги сабабли (яъни жўнатилгандан кейин), ушбу суммага мазкур шартларга риоя қилинган даврда қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг. Унинг асосида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг (камайтиринг).
Товарни етказиб берувчи 27 июнда 11 200 минг сўм, шу жумладан 1 200 минг сўм ҚҚС бўлган товарни чиқариб юборди.
Аввалроқ харидор товар қийматидан 15 % – 1 680 минг сўм миқдорида бўнак суммасини тўлади.
Шартнома бўйича агар у қолган суммани 6 июль куни тўласа, товар қийматидан 5 % чегирма олади.
Харидор 5 июль куни тўловни амалга оширди.
Етказиб берувчи июнь ойида 11 200 минг сўмлик товар етказиб беришни, шу жумладан 1 200 минг сўмлик ҚҚСни акс эттириши лозим.
Июль ойида эса харидордан чегирма суммасига камайтирилган тўловни олгандан кейин қўшимча ЭҲФ тақдим қилиши лозим, унга кўра солиқ базасига ва ҚҚС суммасига тегишинча 500 минг сўм ва 60 минг сўмга тузатиш киритилади (камайтирилади).
Товарни етказиб беришга ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:
2024 йил 24 июндаги 206-сон шартномага
2024 йил 27 июндаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
|
|
ставка |
сумма |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
1 |
1-сон товар |
ХХХХХХХХ |
|
дона |
250 |
40 000 |
10 000 000 |
12 % |
1 200 000 |
11 200 000 |
|
Жами |
10 000 000 |
|
1 200 000 |
11 200 000 |
||||||
| Жами тўлашга: ўн бир миллион икки юз минг сўм 00 тийин. | ||||||||||
Чегирма суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:
2024 йил 24 июндаги 206-сон шартномага
2024 йил 5 июлдаги 316-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(2024 йил 27 июндаги 254-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
|
|
ставка |
сумма |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
1 |
Молиявий чегирма (тиббий маҳсулотларни етказиб беришдан ташқари) |
10499001018000000 |
|
cўм |
|
–50 |
–500 000 |
12 % |
–60 000 |
–560 000 |
|
Жами |
–500 000 |
|
–60 000 |
–560 000 |
||||||
| Жами қайтиришга: беш юз олтмиш минг сўм 00 тийин. | ||||||||||
Бухгалтерия ҳисобида товарлар жўнатилгандан кейин бериладиган чегирма билан реализация қилиниши қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Харидордан аванс (бўнак) келиб тушди |
1 680 |
||
|
Товарларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди |
10 000 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
1 200 |
||
|
Олинган аванс (бўнак)ни ҳисобга олиш акс эттирилди |
1 680 |
||
|
Харидордан чегирмани ҳисобга олган ҳолда қолган пул маблағлари келиб тушди |
8 960 |
||
|
ҚҚСсиз чегирма акс эттирилди (харидор томонидан тўлов муддати бўйича шартнома шартлари бажарилгандан сўнг) |
500 |
||
|
ҚҚСга тузатиш киритилди |
60 |
||
|
9050-счётнинг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадни тузатиш акс эттирилди |
500 |
||
Агар битим нархи ўзгарган бўлса худди шундай тузатиш киритинг. Шартнома товар ҳисоб-китоб нархи бўйича чиқарилишини назарда тутиши мумкин, оқибатда у шундай товарларнинг жаҳон бозорида нархи ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилади (камайтирилади ёки оширилади).
Буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак
Шартномада буюртмачи унга кўрсатилган хизматлардан воз кечишга ҳақли бўлган сабабларни назарда тутинг.
Буюртмачининг кўрсатилган хизматлардан (бажарилган ишлардан) қисман воз кечиши билан кўп ҳолларда қурувчилар дуч келишади. Назорат тартибида ўлчаш натижаларига кўра буюртмачи пудратчи бажарган ишларнинг бир қисмини ҳисобга олмайди.
Агар сизнинг буюртмачингиз бажарилган ишлардан ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечаётган бўлса, қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг ва тузатишни бухгалтерия ҳисобида товарларни қайтариш каби ҳолатдагидек акс эттиринг.
ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси май ойида 72 800 минг сўмлик пудрат ишларини бажарди.
Буюртмачи ЭҲФ ва унга илова қилинган маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани қабул қилиб, ишлар
бажарилганини тасдиқлади. Июлда назорат ўлчов натижаларига кўра буюртмачи бажарилган ишлар
ҳажмини ҚҚСни инобатга олган ҳолда 2 800 минг сўмга камайтирди. Назорат ўлчови далолатномасини
томонлар 15 июлда имзолашди.
Ишлар ҳажми камайтирилиши суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:
2024 йил 24 апрелдаги 206-сон шартномага
2024 йил 15 июлдаги 316-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(2024 йил 30 майдаги 254-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)
|
Т/р |
Товар (хизмат)лар номи |
Товар (хизмат)лар-нинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентифика-ция коди |
Товар/хизмат штрих- |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати |
|
|
ставка |
сумма |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
1 |
Қурилиш монтаж ишлари |
ХХХХХХХХ |
|
сўм |
|
|
–2 500 000 |
12 % |
–300 000 |
–2 800 000 |
|
Жами |
–2 500 000 |
|
–300 000 |
–2 800 000 |
||||||
| Жами қайтаришга: икки миллион саккиз юз минг сўм 00 тийин. | ||||||||||
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Буюртмачининг пудратчи томонидан бажарилган ишлардан воз кечиши акс эттирилди |
2 500 |
9041 |
|
|
ҚҚСга тузатиш киритилди |
300 |
||
|
9041-счётининг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадга тузатиш киритиш (камайтириш) акс эттирилди |
2 500 |
9041 |
|
Маълумот учун
. Уни тўлдириш тартиби Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-1-бобида белгиланган.Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм