Полезное для бухгалтера в ноябре:
Вахта усулида ишлаш қандай ташкил этилади
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз.
Қонун ҳужжатлари янгиликлари ҳақида тезкор тарзда билиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вахта усулида ишлашдан қуйидаги соҳаларда фаолият кўрсатадиган ташкилотлар фойдаланиши мумкин:
- ўрмон хўжалиги, геология-қидирув, алоқа ва темир йўл транспорти;
- қурилиш, шунингдек, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- энергетика объектларидан фойдаланиш;
- нефть ва газ саноати тармоғи, шу жумладан қувур ўтказувчи, хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилотлар;
- рангли металлар, кўмир ва бошқа табиий бойликлар конларини ўзлаштириш;
- вахта усули қўлланган корхоналар ходимларига хизмат кўрсатаётган тиббий, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ташкилотлари;
- автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш.
Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагиларни жалб қилиш тақиқланади:
- 18 ёшгача бўлган шахслар;
- ҳомиладор аёллар;
- 3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-оналар;
- тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.
Эътибор беринг
Вахта усулида ишлаётган ходимларга меҳнат таътили вахта сменаси оралиғидаги дам олиш вақтида берилиши мумкин эмас.Иш берувчи ҳисобидан вахта усулида ишлайдиган ходимларга санитария-гигиена нормаларига мувофиқ уч маҳал иссиқ овқат, шунингдек транспорт берилиши керак.