Ипотека кредитини олишда ЖШДС бўйича имтиёз ким учун назарда тутилган

preview

“Агар ипотека кредити 20 йил муддат билан берилган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёз мавжудми? Имтиёзни қўллашда ёшга доир чекловлар мавжудми ёки имтиёз фақат ёш оилаларга тақдим этиладими?”

Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. 

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни календарь йил давомида жами МҲЭКМнинг 80 бараваригача бўлган миқдорда қоплашга йўналтириладиган иш ҳақи суммаси ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди .

Имтиёз уй-жойнинг қиймати ва қарз олувчиларнинг ёши бўйича шартлар инобатга олинмаган ҳолда, бироқ уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши шарти билан қўлланилади.

Бунда ёш оилаларга нисбатан имтиёз бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади. Ёш оила – бу эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) .

Эътибор беринг

Шунингдек, имтиёз қарз олувчига ва (ёки) бирга қарз олувчиларга нисбатан, башарти уларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари жами суммаси белгиланган миқдордан (календарь йил давомида жами МҲЭКМнинг 80 бараваригача бўлган миқдордан) ошмаса, татбиқ этилади.

Агар 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жой кўчмас мулки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бошқа шахсга ўтказилган бўлса, солиқ имтиёзининг амал қилиши солиқ имтиёзини қўллашнинг бутун даври учун солиқни тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади .

 

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text192609_ipoteka_kreditini_olishda_jshds_buyicha_imtiez_kim_uchun_nazarda_tutilgan