Олдинги ҳисобот даврига тааллуқли харажатларни чегириб ташлаш мумкинми

preview

“Корхона хизматлар етказиб берувчисидан 2021 йил учун тўловларга ишлов бериш бўйича хизматлар учун 2022 йил 24 июнь санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура олди. Мазкур харажат корхонанинг тижорат фаолияти учун зарур. 

СКнинг 305-моддасига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилган чиқимлар харажатлар деб эътироф этилади. Олинган ҳисобварақ-фактура мазкур талабга мувофиқ келади. 

2022 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобида 2021 йилги харажат чегириб ташланадими?” 

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

 

Солиқ маслаҳатчиларининг тавсиялари билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Фойда солиғи ҳисоб-китобида даромад олиш билан боғлиқ – асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар ва зарарлар чегириб ташланадиган харажатлар деб эътироф этилади .

Харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун  чегириб ташланадиган харажатлар рўйхатини солиқ ҳисоб сиёсатида кўрсатинг. Олинган ҳисобварақ-фактура ҳам амалга оширилган харажатни тасдиқлайди.

Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида солиқ тўловчилар ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги тамойилига амал қилишлари керак . Бу шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади.

Солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади . Мазкур усул шуни ҳам англатадики, даромадлар ва харажатлар қайси даврга тегишли бўлса, ўша даврда акс эттирилиши керак.

Сизнинг вазиятингизда 2021 йилга тегишли бўлган харажатга ҳисобварақ-фактура 2022 йилнинг июнь ойида расмийлаштирилган. Даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги тамойили ва ҳисоблаш усули бўйича мазкур харажатни 2021 йилда Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш керак.

2021 йилда харажатнинг акс эттирилмаслиги фойда солиғи суммасининг камайтириб кўрсатилишига олиб келмаслиги боис, сиз 2021 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақлисиз, лекин мажбур эмассиз.

Сиз 2021 йилга тегишли бўлган харажатни 2022 йилда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажатлар таркибида ҳисобга олишга ҳақли эмассиз.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text192721_oldingi_hisobot_davriga_taalluqli_harajatlarni_chegirib_tashlash_mumkinmi