Полезное для бухгалтера в январе:
10 ноябрь
• 2023 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;
• 2023 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ;
• 2023 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.
Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тўланади;
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил ноябрь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.
Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тўланади.