Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистонда 2023 йил декабрдан нималар ўзгаради
Янги ой бошланиши билан миллий қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг янги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz декабрь ойининг энг муҳим янгиликлари шарҳини тақдим этади.
МҲЭКМ, БҲМ ва пенсиялар, ижтимоий нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилади
Президентнинг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига асосан 1 декабрдан бошлаб:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – ойига 1 050 минг сўмни (980 минг сўмдан оширилди);
- базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – ойига 340 минг сўмни (330 минг сўмдан оширилди);
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 372 минг сўмни (347 минг сўмдан оширилди);
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 725 минг сўмни (677 минг сўмдан оширилди) ташкил этади;
- бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга индексация қилинди;
Наслдор қорамолларга ҳисобланган ҚҚСни тўлашнинг имтиёзли муддати
2023 йил 1 декабрдан бошлаб чорвачилик хўжаликларига ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган ҚҚСни ؘ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида – 180 кун ичида тўлаб бериш имконияти берилди .
Декларация қилинмайдиган валюта лимити оширилди
6 декабрдан бошлаб, агар олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган ўзбек сўми ва (ёки) чет эл валютаси суммаси эквивалентда100 млн сўмдан ошмаса, уларни республикага олиб кириш ва олиб чиқишда декларациялаш ва божхона органига тақдим этиш мажбурий эмас. Илгари декларацияланмайдиган валюта лимити 70 млн сўмни ташкил этган .
Реклама жойлари қатъий паспорт бўйича
31.08.2023 йилдаги 428-сон ВМҚга асосан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:
- реклама жойи паспортини шакллантирадиган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими яратилади;
- реклама жойлаштириш учун аукцион якунлари бўйича тўлов ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион савдолари орқали белгиланадиган ягона ойлик йиғим жорий этилади;
- давлат мулки объектлари учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида «E-auksion» платформаси орқали аукцион ғолибига автоматик тарзда юборилади;
- реклама жойининг паспорти ЯИДХП орқали берилади.
Агар реклама жойи паспортида амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у бино ва иншоотлар учун – 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун – 2030 йил 1 декабргача амал қилади.
МИЗ инвесторларига давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди
Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим ва ижара шартномаларини тузиш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали амалга оширилади. Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ёки Махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига мурожаат қилиш орқали хизматни олиш мумкин. 07.09.2023 йилдаги 452-сон ВМҚ билан МИЗ ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
ЙҲХХни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиш мумкин
2023 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, ЙҲХХни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиши мумкин . ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига бу ҳақда ўзгартиришлар киритилиши керак. Базага ахборот киритилганидан сўнг ЙҲҚ бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
47 турдаги маълумотларни тақдим этиш бекор қилинади
24.05.2023 йилдаги ПҚ-162-сон қарор билан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этиладиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати белгиланди. Тегишинча, уларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинади. Рўйхатда, мисол учун, таъсисчилар тўғрисида маълумотлар, БЮД тўғрисида маълумотлар, жисмоний шахслар номига рўйхатга олинган, у таъсисчи бўлган тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар тўғрисида маълумотлар бор.
- В Buxgalter Proда – юристлар томонидан тайёрланган, йил учун қонун ҳужжатларидаги янгиликлар шарҳлари.