Полезное для бухгалтера в декабре:
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари ўзгармади
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланди (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон). Улар ўтган йилдаги даражада қолдирилди.
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланади . Алкоголь маҳсулотларини сотишни бошлашдан олдин улар license.gov.uz тизими орқали солиқ органларига хабарнома юборадилар.
Ўтган йилга нисбатан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чекланган ставкалари ўзгармаган .
Т/р |
Йиғим тури |
Бир ойга чегараланган ставкалар (сўмда) |
|||
Тошкент шаҳри |
Нукус шаҳри, шаҳарлар - вилоят марказлари |
бошқа шаҳарлар |
бошқа аҳоли пунктлари |
||
1 |
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим |
1 200 000 |
840 000 |
600 000 |
300 000 |
2 |
Умумий овқатланиш корхоналаридан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим |
600 000 |
420 000 |
300 000 |
150 000 |